1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (39-ҚИСМ) МУЛОЙИМ ВА КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ

29-06-2020, 11:24 29 Ўқиш режими + -


МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (39-ҚИСМ)

МУЛОЙИМ  ВА КЕЧИРИМЛИ  БЎЛИШ
 

Инсон ғазабини келтирадиган ишлар олдида чидамли бўлиши билан унинг даражаси аниқланади. Масалан, баъзи бир инсонлар арзимаган бир нарсага тезлик қилиб, ахмоқона иш кўрадидар. Баъзилари эса катта мусибатларга ҳам бардош бериб, ўзларининг юмшок феъллари ва ўткир фикри билан қолаверадилар.

Аслида инсон табиатида қизиқконлик оғир–босиқлик тезлик шахсиятпарастлик кўнгли очиқлик ва кўнгли хираликдан иборат хислатлар бор.
Камолот чўққиларини эгаллаган буюк инсон бағри кенг, ҳалимлиги ҳам чексиз бўлади. У одамларнинг узрини қабул қилади ва уларнинг хатоларини оқлашга ҳаракат қилади. Тажрибасиз ёш йигитлар уни ранжитмоқчи бўлсалар, уларга кўчадан ўтиб кетаётган олимга кичкина болалар тош отишса, олим ўша кичкина болаларга қилган муомаласи каби -ўзининг юксак чуққисида туриб назар солади.
Ғазабланиш инсонни мажнун даражасига олиб борганини кўрганмиз.
Агар ҳақоратланаётганларини сезиб қолсалар борми, уларнинг жазавасига қонлари тўкилишидан ўзга нарса малҳам бўлмайди.
Инсон ҳаётда жабр-ситамларни кўрса ҳам буюк фазилатлари билан яшайверса бўлмайдими?! Тарихга бир назар солайлиқ. Ҳуд алайҳис салом ўз қавмини  Аллоҳни бир, деб билишга чақирганларида, уларнинг жавобларига қуйидагича қулоқ тутганлар: 

68. Сизларга Роббимнинг юборганларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман. 
69. Ўзингиздан бўлган бир кишига сизларни огоҳлантириш учун Роббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?! Сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилганини эсланг. Аллоҳнинг неғматларини эсланг. Шоядки, нажот топсангиз», деди.   
(Аъроф: 66-68).
 
Ушбу нодон қавмнинг ҳақоратлаб гапирган гаплари Ҳуд алайҳис саломнинг ҳалимлигига зиғирча ҳам путур етказмади. Албатта,  Аллоҳ фазилатларга қамраб, Пайгамбарликка танлаб олган зот билан ўзларининг ахмоқликларига рози бўлган ва фойда ҳам зарар ҳам қила олмайдиган тошларга сиғинишни афзал кўрган нодонлар орасида жуда катта фарқ бор.
Расулуллоҳ алайхис салом ҳам айнан мана шу сабоқни ўз саҳобаларига берганлар. Бир аъробий Расулуллоҳ ҳузурига келиб, у Зотдан қандайдир бир нарсани сўради. Расулуллоҳ унга сураган нарсасини бериб: «Яхши иш қилдимми?*, дедилар. У эса: «Йуқ», деди. Мусулмонлар дарғазаб бўлдилар. Унга қарши Кўзгалишган эди. Расулуллоҳ ишора қилиб уларни тухтатдилар.
Расулуллоҳ ўринларидан туриб уни хужрасига етаклаб бориб, хужрасида яна бошқа нарсаларни қушиб бердилар, ва: «Энди-чи?! Энди яхши бўлдими?», дедилар. Шунда халиги аъробий: «Ха!   Аллоҳ оилангиз ва ахлингизга фақат яхшиликни берсин*, деган эди, Расулуллоҳ: «Сен ташқарида деганингни дединг. Саҳобаларим қалбида бир нарса тугилиб қолди. Хоҳласанг ҳузуримда айтган гапингни ташқарига чиқиб, улар олдида ҳам айтиб қуйгин, токи улар қалбида сенга нисбатан бир ёмонлик қолмасин», дедилар. У : «Хўп», деди. Эртаси куни келди. Расулуллоҳ: «Бу аъробий кеча сураганини зиёда қилиб берган эдик. У биздан рози экан. Шундайми?!”, деган эдилар, аъробий: «Ха!  Аллоҳ оилангиз ва ахлингизга фақат яхшиликни берсин!*, деди.
Аъробийнинг нонкурлиги учун Расулуллоҳ ғазабланмади. Балки унинг табиатида қўпол гапириш ва яхшиликка ёмонлик билан жавоб қайтариш борлигини сездилар. Бундақанги одамларга Расулуллоҳ муомала қилганларидай муомала қилишимиз лозим бўлади.
Расулуллоҳ ғазаб ҳам қилар эдилар. Лекин сўраб келганларни барибир қуруқ қайтармас эдилар.

Таржимон:
 
  
РУСМОНОВ
 
    
        ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили