1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

29-06-2020, 13:31 31 Ўқиш режими + -
Танлов ғолиблари аниқланди!


Хабарингиз бор, ўтган Рамазон ойи давомида Muslim.uz портали томонидан “Ойлар султони – Рамазон” номли мақолалар танлови ўтказилган эди. Ушбу танловга келиб тушган 200 дан зиёд мақолалар ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳолаб чиқилди.
Очиғи, уларнинг орасидан энг муносибини танлаш жуда мушкул бўлди. Боиси, мухлисларимиз томонидан юборилган мақолаларнинг ҳар бири юқори ўринларга муносиб эди.
Шундай бўлсада, танлов шартларида қўйилган талаблардан келиб чиқиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган баҳолар асосида энг юқори натижа олган қуйидаги иштирокчилар ғолибликларни қўлга киритдилар:
1-ўрин: Фазлиддин КАРОМАТУЛЛОҲ – Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Хожа Алоуддин Аттор” жоме масжиди имом-хатиби.
2-ўрин: Робия МАННОБЖОНОВА“Ҳадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти битирувчиси.
3-ўрин: Ҳайтмурат ЕРЕЖЕПОВ – Тошкент ислом институти 2-босқич талабаси.
Шунингдек, рағбатлантирувчи мукофотларга қуйидаги иштирокчилар муносиб деб топилди:
  1. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ – Нукус шаҳридаги Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мударриси.
  2. Раҳматуллоҳ Ҳикматуллаев – Урганч шаҳридаги Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус Ислом билим юрти 4-босқич талабаси.
  3. Муҳаммад Али Муҳйиддин – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 3-босқич талабаси.
  4. Бахтиёр Нажмиддинов – Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси.
  5. Жўрабек Чўтматов  Термиз давлат университетининг илмий тадқиқотчиси.
  6. Абдулбосит Узоқов Абдувоҳид ўғли – Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактаби 1-босқич талабаси.
  7. Нигора Усмонова – Тошкент ислом институти ўқитувчиси.
Азизларимизга ушбу совринлар муборак бўлсин. Аллоҳ таолонинг Ўзи барчаларимизни икки дунё яхшиликлари билан мукофотласин.
Эслатиб ўтамиз, танлов ғолибларига қуйидаги мукофотлар топширилади: 3-ўринга – Смартфон, 2-ўринга – Планшет, 1-ўринга – Ноутбук. Шунингдек, 7 нафар юқори балл олган иштирокчиларга рағбатлантирувчи мукофот – китоблар жамланмаси тақдим этилади. Мазкур мукофотлар ўз эгаларининг манзилларига карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда етказилади.
Барчангизни “Ойлар султони – Рамазон!” номли мақолалар танловида ғолиб бўлганингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Барча иштирокчиларга Muslim.uz портали ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан ташаккурлар изҳор этамиз!
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот
хизмати