1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ХАСТАЛИКДА САБР

29-06-2020, 17:04 23 Ўқиш режими + -



ХАСТАЛИКДА САБР
 
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ҳозирги кундаги эпидемиалогик вазиятда, афсуски юртимизда ва хорижда коронавирус пандемияси хасталигига чалинганлар сони ортиб бормоқда. Хўш, бемор бўлиб мусибат етиб қолган мўмин, мусулмонларга, ислом шариъатида қандай кўрсатмалар берилган?! Аллоҳ қодир қилганича қуйида кўриб чиқамиз.
         Кимки дунёда Аллоҳнинг раҳматига эришиб, охиратда жаннатига киришни истаса, нафсини дунёвий ҳою-ҳаваслардан тийсин ва дунёнинг қийинчиликларига ҳамда мусибатларига  сабр қилсин! Бу борада Аллоҳ шундай дейди: 
“Аллоҳ мусибатларга чидаб сабр қилгувчиларни севади.”
( Оли Имрон сўраси, 146-оятнинг сўнги ).
Ақлли мусулмонга муносиб энг тўғри харакат, бу — ҳар не суратда бўлса ҳам дунёда мусибатларга сабр қилмоқ ва ўз ҳолидан шикоят қилмасликдир.
            Маълумки, мусибатларнинг энг йириги пайғамбарларга ва авлиёларга синов бўлиб келган.
Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бало ва мусибат орифлар (донолар) учун қандил, Аллоҳ йўлини изловчилар учун омил, иймонлилар учун бир ислоҳчи, ғофиллар учун эса ўлим хабарчисидир”.
“Киши мусибатга дучор бўлганда розилигини намоён этмагунча ва сабр қилмагунча иймон таъмини топмайди”.
(Мукошафат-ул қулуб. Абу Ҳомид Ғаззолий).
Маоз ибн Жабал (Абу Абдураҳмон Ансорий) дейдилар. Бадр жанги ғозийларидан нақл этилган бир хабар бундайдир: - Аллоҳнинг бир мўмин бандаси хасталикка мубтало бўлган чоғида, Аллоҳ гуноҳларини ёзиб борувчи фариштага амр беради: “Торт қаламни унинг дафтаридан”! Савобларни ёзувчи фариштага шундай буюради: “Бандам қилган амалларнинг энг чиройлиларини ёз”!
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан ривоят қилинган бошқа бир хабар қуйидагича: —Бирон иймонли банда хасталанган пайтида Аллоҳ унга икки малак юбориб, «Қараб боқинглар-чи? Бандам нималар деяпти!» - дейди. Агар банда: «Алҳамдулиллаҳ», - деса, Аллоҳ ўзи бундан воқиф бўлади, яна малаклар ҳам бу сўзни Раббига етказадилар. Шунда Аллоҳ буюради: —Агар бандамни шу хасталик ҳолида ўлдирсам жаннатга қўяман. Агар шифо берсам зотини ва қонини покизароқ эт ва қонга айлантириб, гуноҳларини мағфират этаман!
Ибн Ато ( Араб фақиҳи ва муҳаддиси ) дейди:
—Кишининг тўғри ё эгрилиги ва мўмин ё осийлига соғлик чоғида ва мусибат етган вақтида маълум бўлади. Агар соғ-саломат кунларида шукр қилсаю, мусибатга дучор бўлганида Аллоҳга қарши зорланаверса, у ғирт ёлғончилардандир. Агар бирон кимса катта олим  бўлсаю, бошига андуҳ шамоллари эсганда, дучор бўлган шу балолар туфайли Аллоҳга қарши шикоятланса, унга на илми, на гўзал амаллари фойда беради. Шунинг учун ҳам қудсий ҳадисда Аллоҳ шундай деган: 
—Кимки менинг тақдиримга рози бўлмаса, бошига тушган кулфатлар туфайли шикоятланса, у ўзига Мендан бошқа илоҳ топиб олсин! деди. 
            Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда инсонларнинг бошига келаётган мусибатлар, офатлар ва касалликлар айни синовлар десак ажаб эмас. 
Аллоҳ таоло биз бандаларини синов майдонига юборган экан, аввало бу синовларни бошимиздан кўтаришини Аллоҳдан сўрашимиз, синовларлар бошларимиздан арингунга қадар  ундандан чиқишнинг сабабларини муҳайё қилган ҳолда сабрли бўлишимиз керак бўлади.
 
Шахрисабз шаҳар «Кундузак» жоме
масжиди имом хатиби

А.Маллаев