1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ИРОДА” СИФАТИ ҲАҚИДАГИ САВОЛ ЖАВОБЛАР (4-ҚИСМ)

7-07-2020, 15:22 322 Ўқиш режими + -


               Савол: “Ёмон ишлар ҳам Аллоҳ таолониг иродасига кўра вужудга келса, Аллоҳ таоло ёмон иш содир этган бўлиб қолмайдии?”.
             Жавоб: “Аллоҳ таолонинг иродаси билан вужудга келган амлларнинг ёмон деб номланиши, Аллоҳ таолонинг иродасига кўра содир бўлишига нисбатан эмас, балки бандаларнинг ўша ишга ҳаракат қилгани ҳамда уларга зарарли бўлишига нисбатандир. Чунки амаллар Аллоҳ таолонинг иродасига таалуқли бўлиши жиҳатидан ёмон иш ҳисобланмайди”.
               Савол: “Пайғамбаримиз бандаларининг иймонга келишларини хоҳлаган, шайтон эса бандаларнинг иймонга келмасликларини хоҳлаган. Шу маънода Аллоҳ таолонинг кофир бандаларнинг иймонга келмасликларини ирода қилиши шайтоннинг хоҳишига мувофиқ бўлиб қолмайдими?”.
                Жавоб: “Шайтоннинг хоҳиши хам, пайғамбарларнинг хоҳиши ҳам Аллоҳ таолонинг иродасидир. Шунга кўра, барча Аллоҳ ирода қилган нарсани хоҳлаган хисобланади”.
Хулоса шуки, “ирода” сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлиш туфайли бандада барча ҳолатларда Роббисига қуллик қилиш лаззатини татиш ва имкон қадар ибодатга уриниш юзага келади.
“Ирода” сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши содир этган гуноҳ ва маъсиятларини Роббисининг иродасига тўнкаб ўзини оқлашга ўтмайди, балки тавбага шошилади. Чунки у қилган гуноҳлари ҳақидаги Роббисининг иродасидан хабардор бўлиб кейин уларни мажбкран қилмаганини жуда яхши билиб туради.
“Ирода” сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши муваққиятларга эришганидаховлиқиб ўзига бино қўймайди, балки ато этилган неъматларнинг шукронасини адо этишга шошилади. Чунки у бу неъматларга аслида ўзи хақдор бўлгани учун эмас Роббиси ирода қилгани учун эришганини яхши билиб туради.
“Ирода” сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши бирор ибодатни адо этар экан, бу киши Роббисининг иродасига кўра амалга ошганини ҳис этиб хурсанд бўлади ва ҳар бир амалида қалбан Роббисининг ҳамд айтиб туради:
  • Роббим, мўминлигим Сенинг иродангдир, иймон муҳаббатини қалбимга солган ҳам, мени куфрдан узоқ қилган ҳам, мўминлик бахтига сазовор қилган ҳам Ўзингсан;
  • Роббим, ўқиган намозим Сенинг иродангдир, намозни менга суюкли қилган, ҳам, намоз ўқиш бахтига муяссар қилган ҳам Ўзингсан;
Роббим, адо этган барча-барча амалларим Сенинг иродангдир, шунинг учун  қилган бирор амалим эвазига ажру мукофот олишни ўзимнинг хаққим деб билмайман, балки бу амалларни менинг адо этишимни ирода қилганинг учун Сенга ҳамду-санолар айтишни зиммамдаги бурчим деб биламан, агар ажру мукофот берсанг фақат ва фақат лутфу марҳаматингдир ... 
Роббимиз барчамизни лутфу марҳаматига муваффақ қилсин.
 
Абулқодир Абдур Раҳим
 
Эътиқод дурдоналари 
 "
Бадъул амолий" шарҳи