1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМ АРПА НОНГА ТЎЙМАЙ ДУНЁДАН ЎТИБ КЕТДИЛАР

10-07-2020, 13:12 442 Ўқиш режими + -
 

Масруқ раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирдим. Менга таом келтиришларини буюрдилар ва: «Таомдан тўймайман, сўнг йиғлагим келса йиғлайман», дедилар. Мен: «Нима учун йиғлайсиз?», дедим. Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёни тарк қилган пайтларидаги ҳолларини эслайман. Аллоҳга қасамки, у зот бир кунда нон ва гўштни ҳаргиз икки марта тўйиб емаганлар», дедилар».
 

حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، قَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ يَزِيدَ يُحَدِّثُ، عَنِ الأَسْوَدِ بْنِ يَزِيدَ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: مَا شَبِعَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ خُبْزِ الشَّعِيرِ يَوْمَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ حَتَّى قُبِضَ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Икки кун кетма-кет арпа нонга тўймай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдан ўтиб кетдилар».

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси

Манба: Сийрат.уз