Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти
(9-ҚИСМ)
Мутаассиб гуруҳларнинг салбий оқибатлари
(5 -қисм)
Мутаассиб воқеъликни ўзининг асл ҳолатида кўра олмайди. Чунки, у фақат ўзи мойил бўлган нарсанигина кўради. Инкор этиб бўлмас даражада ошкор бўлса ҳам ўзгалар кўраётган ҳақиқатни кўрмайди.
Мутаассиб фақат ўзини ҳақ, ўзгаларни ноҳақ деб билгани учун доим сезмаган ҳолда ижтимоий ришталарни узади, ихтилоф жарлигини кенгайтиради.
Ўзининг бир томонлама хатти-ҳаракатлари билан олтин ўрталик деб аталувчи ечимларга эришиш имконини йўққа чиқаради. Унинг тор онгига кўра ҳамма фақат унинг қолипи бўйича яшаши керак. Акс ҳолда адашган одам бўлади.
Муқаддас динимиз Ислом ҳам мутаассибликка хайриҳоҳлик
билдирилмайди. Мутаассиб ўз фикрига эга эмас. Уни фақат ички эмоционал туйғу бошқаради. Шу боис ўзгалар фикри билан ҳаракат қилади.
Мутаассиблар учун тоқатлилик, бағрикенглик ҳеч кандай маъно касб этмайди, у киши руҳиятининг пастлиги, иродаси бақувват эмаслиги, табиати заифлигининг намоён бўлиш шаклларидан бири ҳисобланади. Мутаассиб одам кимни ўзидан йироқ деб билса, унга душман ёки рақиб сифатида қараб зарар этказишга уринади.
Қарши шаҳари “Қиличбек
Қўрғонча” масжиди имом хатиби
Райхонов Рамзиддиннинг
“МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ,
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ