1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (48-ҚИСМ) САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК (6-ҚИСМ)

11-07-2020, 10:25 337 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (48-ҚИСМ)

САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК (6-қисм)

        Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
         Ислом инсонга яхшиликни, шунингдек мол-дунёга бўлган муҳаббати уни катта ҳалокатларга рўбарў қилишини теран маънода тушунтиради.
          Инсон бу дунёда нимага эга бўлди ва унинг оқибати нима бўлади, шу ҳақда озроқ бўлса ҳам фикр юритганида эди, у худбинликдан олижанобликни, бахилликдан эса саховатлиликни афзал кўрган бўлар эди.
«Банда бу дунёда: «молим! молим!», деб ўтиб кетади. Унга молидан фақат учта нарса қолади: еганидан тугатгани, кийганидан йиртгани, бошқаларга  Аллоҳ йўлида берганини.Ундан бошқа ўринларда сарф қилгани зое қилгани ва йўқотганидир»  ( Имом Муслим ривояти) .
Ўзидан бошқаларга қолдириб кетадиган мол-дунё учун одамзотнинг машаққат чекиши қизиқ иш.
Расулуллоҳ ушбу ҳақиқатни тўсиб турган пардани олиб ташлаб, шундай деганлар: «Сизларга нақд сармоя яхшими ёки насия сармоя яхшими?». Саҳобалар: «Албатта нақд сармоя яхшида!», деб жавоб қилишганида, Расулуллоҳ: «Ишлатиб юборилган мол нақд сармоя, кейинга қолдирилган мол насия сармоясидир», ( Имом Бухорий ривояти) дедилар.
 
 

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили