КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛАЙЛИК
2147
11-07-2020, 10:40
426
Ўқиш режими
+
-
КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛАЙЛИК
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ҳаммамизга маълумки, коронавирус пандемия хасталиги бутун дунё халқлари ҳаётига жиддий хавф солмоқда. Шу жумладан мамлакатимизда ҳам бу хасталикка чалинган кишилар кун сайин, ҳатто соат сайин кўпаймоқда. Коронавирус пандемияси хасталигининг тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш учун юртимизда карантин ҳолати эълон қилинди. Шу муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов ҳазратлари юртдошларимизга мурожаат билан чиқдилар. У зот мурожаатларида ҳозирги пайтда аҳвол ва амал қилишимиз лозим бўлган ишлар ҳақида гапириб: “ Бу бало (коронавирус пандемияси) дан асрашнинг битта йўли сабр-қаноат ва яна битта йўли карантин қоидаларга тўлиқ амал қилишликдир” дедилар.
Дарҳақиқат, бугунги кунда инсоният ҳаёти ва соғлигига катта хавф бўлиб турган коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ундан холос бўлиш учун биз фуқаролар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишимиз лозим.
Ўзимиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қолдирмайлик, авало, бандачиликда билиб-билмай қилиб қўйган гуноҳларимизга тавба-тазарру- қилайлик, Аллоҳга кўп истиғфорлар айтайлик, иккинчидан, тозалик-покликка эътибор берайлик, биздан талаб қилинаётган карантин қоидарига сўзсиз амал қилайлик!
Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз паноҳида сақласин, яқин кунларда коронавирус пандемияси хасталига барҳам берилишида Ўзи ёр-мададкор бўлсин!
Р. АКБАРОВ.
ЎМИ Қашқадарё вилоят
вакиллиги ходими