Айласанг огоҳ мани, ё Роббано
деб қичқирай,
Бу гуноҳимни ёд этиб, кечгин
Худо деб қичқирай.
Ғафлат ичра ўтди умрим,
қилмадим тоат санга,
Фазлу- рахмат кўз тутиб, лутфий
ато деб қичқирай.
Бу ҳолим айлаб баён, ожизлигим
такрор этиб,
Тавба бирла ёд этиб, қилдим ҳато
деб қичқирай.
Нисорий, рахматуллохий алайҳи