МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (51-ҚИСМ)
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 9-қисм)
Абу Зарр Расулуллоҳдан ривоят қилади: «Бани Исроилдан бир киши хилват жойда-ғорда Аллоҳга олтмиш йил ибодат қилади. Бунинг орасида ер юзи гуллаб-яшнаб кетди. Роҳиб пастга қараб: «Агар пастга тушсам ҳам, Аллоҳни эслаб фақат яхши амалларгина қилган бўлар эдим», деб иккита нонни олиб пастга тушди. У йўлда бир аёлни учратиб, у билан гаплашди ва ниҳоят....
Ғусл қилиш мақсадида қўлга тушди.
Шунда бир девона келиб қолган эди, унга: «Иккита нонни олиб кетавер», деди. Сўнгра у роҳиб вафот этди. Унинг олтмиш йиллик ибодати билан бир марта қилган «зино» амалини тортилган эди, «зино» амали оғир келди. Кейин яхши амалларига иккита нонни инфоқ-эҳсон қилган амалини қўшиб тортилган эди, яхши амаллари оғиp келди. Ва шу билан унинг гуноҳини Аллоҳ мағфират қилди” ( Ибни Ҳиббон ривояти).
Бу ҳадис саховатли бўлиш инсоннинг нажот топиши ва гуноҳлари кечирилишига таъсир қилиши учун бўлган аниқ бир далилдир.
Бизлар ҳар хил садақалар-закот, ҳийба ва нафақалар берамиз. Инсон шу садақаларни бераётган вақтида нияти қандай бўлганига қараб унинг динга қанчалар боғлангани ҳал бўлади. Одам бахиллик қилишдан сақланиши қийин бўлгани каби, Аллоҳ ҳақида ёмон фикрда бўлишдан ҳам сақлана олмайди. Худди шундай, инсоннинг саховатли бўлишида ва Аллоҳнинг фазли ва марҳаматига ишонишида у билан ҳеч ким мусобақа қила олмайди. Расулуллоҳ шундай деганлар: «Маъруф ишларни килиш ёмонликни қайтаради. Махфий ҳолатда берилган садака Аллоҳнинг ғазабини қайтаради. Қариндошликни улаш умрни зиёда қилади ( Табароний ривояти)”.
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили