1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИР ҲАДИС ШАРҲИ (12-ҲАДИС) БЕКОРЧИ ГАПЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШ

15-07-2020, 13:30 482 Ўқиш режими + -


БИР ҲАДИС ШАРҲИ (12-ҲАДИС)

Бекорчи гаплардан воз кечиш

         Абу Хурайра розийаллоху анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Инсоннинг яхши мусулмон эканининг аломатларидан бири (унинг) бекорчи нарсаларни тарк қилишидир” (Термизий, Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоятлари).
         “Инсоннинг яхши мусулмон эканлигининг аломатларидан бири (унинг) бекорчи нарсаларни тарк қилишдир”. Бекорчи нарсалар – на диний ва на дунёвий жиҳатдан ҳеч бир фойдаси бўлмаган  одат ва сўзлардир.
         Иброҳим алайҳиссаломнинг саҳифалари ҳақида сўраган Абу Зарр розийаллоҳу анҳуга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “У бошдан оёқ ўрнак ва ибрат эди. Унда шундай дейилганди: “Эй мағрур султон, мен сени бойлик устига бойлик тўплагин, деб юбормадим. Аксинча, махлумнинг менга дуо қилишига монеъ бўлиш вазифасини сенга юклагандим. Чунки кофир бўлса хам, мазлумнинг дуосини қабул қиламан. Ақли ўзига ҳоким бўлмаган ақлли кишининг тўрт соати бўлиши керак: Биринчисида Парвардигорига ёлворди. Яна бирида ўзини тинглайди. Сўнгисида эса, жамол ва икром соҳиби бўлган Аллоҳ билан ёлғиз қолади. Бу соатлар у кишининг бошқа соатларига ёрдамчи бўлдаи. Ақли ўзига ҳоким бўлмаган ақлли киши фақат уч нарса учун ҳаракат қилиши керак: охирати учун озуқа ҳизирлаш; ҳалол йўллар билан ризқланиш. Яна ақлли киши вақтнинг қадрига етиши, ишига керакли аҳамият бериши, тилини сақлаши, сўзласа оз сўзлаши ва бекорчи масалалар тўғрисида гапирмаслиги керак”.
         Абу Зарр розийаллоҳу анҳу давом этиб, шундай деди: “Отам-онам сизга фидо бўлсин, Мусо алайҳиссаломнинг саҳифаларида нималар бор эди?” пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “У бошдан оёқ ибрат эди. Унда жаҳаннамга шунчалик яқин бўла туриб фаровон  ҳаёт кечираётган,  дунёни кўриб туриб, аҳли билан дунё учун ҳаракат қиладиган, тақдирни яхши тушуниб туриб, бошига тушадиган ишлардан ғазабланган, эртага ҳисобга тортилишини била туриб, солиҳ амал қилмайдиган кишиларнинг ҳайратланарли ҳоли бор”.
         Шунда Абу Зарр розайаллоҳу анҳу: “Ота-онам сизга фидо бўлсин,, Иброҳим алайғиссалом ва Мусо алайҳиссалом саҳифаларида айтилмаган бошқа бирор нарса қолдими?” деб сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: “Ҳа, эй Абу Зарр”, дедилар ва Шамс сурасини –оятдан бошлаб охиригача ўқидилар. 
         “Ота-онам сизга фидо бўлсин, менга нима тавсия қиласиз?” деди. Абу Зарр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенга Аллоҳдан қўрқишни тавсия қиламан. Чунки Аллоҳдан қўрқиш барча ишларнинг асосидир”, дедилар. Абу Зарр розийаллоҳу анҳу: “Яна нимани...”, деди. Расулуллоҳу соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Кўп Қуръон ўқишга диққат қил ва Аллоҳни кўп зикр эт. Чунки У сени самода зикр этади”, дедилар.
Абу Зарр розийаллоҳу анҳу: “Яна зиёда қилинг...”, деди. Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сукут шиоринг бўлсин. Чунки у шайтонни сендан узоқлаштиради, диннинг амрларини бажаришингдан сенга ёрдамчи бўлади”, дедилар. Абу Зарр розийаллоҳу анҳу: “Яна бир оз қўшимча қилинг”, деди.  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аччиқ бўлса ҳам, ҳақиқатни сўзла”, дедилар. Абу Зарр розийаллоҳу анҳу: “Яна бир оз ...”, деди. “Киноя қилиб сени ранжитишлари сени ҳақдан чалғитмасин”, дедилар. Абу Зарр розийаллоҳу анҳу: “Бир оз ....” , деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Яқинларинг билан, улар алоқани узсалар ҳам, сен узмагин”, дедилар Абу Зарр розийаллоҳу анҳу: “Инсон ёмонликлари миқдорича ўзидан ғофил бўлади ва бекорчи нарсалар билан машғул бўлдаи”. Эй Абу Зарр! Тадбирдан яхшироқ ақл йўқдир. Ўзни тийишдек тақво йўқдир. Гўзал ахлоқдан гўзалроқ нарса йўқдир”, деб марҳамат қилдилар.


Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан.