1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 13-қисм)

20-07-2020, 10:29 322 Ўқиш режими + -


МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 13-қисм)
 

Башарият қўлидаги ҳар қандай мол-дунёларга осмонлар ва ернинг вориси  Аллоҳ эга бўлади.
 Башарият эса мол-дунёсиз, обрўсиз, яланғоч-аввал қандай яралган бўлсалар худди шундай ҳолатда Парвардигорига рўбару бўладилар. Ва қизғанган нарсаларига қиёмат куни ўралиб қоладилар.
Расулуллоҳ айтадилар: «Ҳар куни эрталаб ер юзига икки фаришта тушади. Улардан бири: «Эй  Аллоҳ, инфоқ-эҳсон қилгувчининг мол-дунёсини Ўзинг сақла», деб айтса, иккинчиси эса бундай дейди: «Эй  Аллоҳ, бахилнинг молига талофат етказгин” (Имом Муслим ривояти).
Инсон ўз фарзандларини бой-бадавлат ҳолда яшашлари учун мол-дунёга ўч бўлади. Бу яхши ният. Мусулмон ўз фарзандларини камбагал бўлиб қолишлари, бошқаларга мухтож бўлишларининг олдини олиши зарур. Чунки бошқалар хонадонидаги камбағалликка қарши курашишингизни буюрган Ислом, ўша          камбағалликни ўз хонадонингизга судрамаслигингизни ҳам буюради.
Расулуллоҳ; бу борада . шундай деганлар: «Фарзандларингизни - меросхўрларингизни камбағал-тиламчи ҳолда қолдирганингиздан, бой-бадавлат ҳолда қолдиришингиз яхшироқдир” (Имом Бухорий ривояти).

"Мусулмон хулқи" китобидан.