1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ТУРЛИ ОҚИМЛАРГА ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ ВА ҲАДИСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ РАДДИЯЛАР БЕРИШИ ( 2-ҚИСМ)

22-07-2020, 10:05 359 Ўқиш режими + -

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти
 
Рамазон Бутийнинг турли оқимларга Қуръон оятлари ва ҳадислардан фойдаланиб раддиялар бериши
( 2-қисм)

 
Ўзлари адашгани етмаганидек, ўзгаларнинг ҳам этиқодига раҳна солаётгани хатарлидир. Ўзганинг эътиқодига раҳна соладиган бундай нодонлар ҳақида Қуръони карим Бақара сурасининг 27-оятида “…ва ер (юзи)да бузунчилик қиладиган кимсалардир. Улар, албатта, зиён кўрувчилардир”, - дейилади[1]. 
Ислом уламолари бу ояти каримани шундай тафсир қилишади: Фасоднинг тури жуда кўп. Масалан: ҳар бир бандани Аллоҳ таоло яратиш чоғида унинг табиатига диндорликни солган, кофир ва мунофиқлар ўша табиатга хилоф чиқадилар, ёки бўлмаса ҳар бир шариат келганда, Аллоҳ Ўзидан бошқага сиғинмаслик аҳдини олган бўлса ҳам, кофир ва мунофиқлар ҳиёнат қиладилар. 
Шунингдек, фосиқлар, яъни кофир ва мунофиқлар ҳаётларида Аллоҳнинг шариатида амал қилиш, унинг кўрсатган йўлидан юриш каби нарсаларга боғланган аҳдларини бузадилар[2]. 
Диний билими ўта саёз, турли фитна-фасод қўзғайдиган фикрлар ва ғояларни содда халқ онгига сингдиришга уринадиган чаласавод кимсаларга эргашиб кетмасликлари учун ёшларни тўғри йўлга солиш ва ҳушёрликка чорлаш, айниқса, биз уламолар, имом-хатибларнинг асосий бурчимиздир.
 
Қарши шаҳари “Қиличбек 
Қўрғонча” масжиди имом хатиби 
Райхонов Рамзиддиннинг
 
 “МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ, 
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ 
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
Мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ
 
 
 
[1] Интернетга ин қурган ўргимчаклар 14 б
[1] Тафсири ҳилол 1-жуз 31б