МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 16-ҚИСМ)
2243
24-07-2020, 11:48
277
Ўқиш режими
+
-
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 16-қисм)
Ислом ҳар бир мусулмонга аввало ўзининг қорнини сўнгра оиласи, қариндошлари сўнгра бошқаларнинг қоринларини тўйғазишини васият қилади.
Албатта буни мусулмон жамиятда ўз мавқеини сақлаган, ҳаромдан сақланган ва камбағаллигини билдирмаган ҳолда амалга ошириши вожибдир. Ундан ташқари исрофгарчиликка йўл қўймай мақсадга эришсин.
Мусулмон мана шу мақсадда мол-дунёга эга бўлмаса, у камбағал ҳисобланади.
Ислом мусулмон киши жамиятда бошини кўтариб юриши учун дунё матоларига эга бўлишнни буюради.
Бир киши товуқ тухумидек олтинни Расулуллоҳ ҳузурларига олиб келиб: «Буни қазилмадан топиб олдим. Шуни олинг эй Расулуллоҳ, бу садақа. Аммо бошқа йўқ, деган эди, Расулуллоҳ олишдан бош тортдилар. Сўнгра ўнг томонларидан, чап томонларидан ва орт томонларидан келиб тақдим қилганида ҳам олмадилар. Охири Расулуллоҳ олиб, уни отиб юбордилар ва шундай дедилар: «Бор молини олиб келиб: «Бу садақа, дейди, кейин ўзи одамлардан сўраб юради. Ўзидан ортганини садақа қилиш яхшидир” ( Абу Довуд ривояти).
"Мусулмон хулқи" китобидан.