1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КОРОНАВИРУС ТАҲДИДИДАН САҚЛАНАЙЛИК

24-07-2020, 11:51 304 Ўқиш режими + -

КОРОНАВИРУС ТАҲДИДИДАН САҚЛАНАЙЛИК 

    Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм. 
 Аллоҳ таолога ҳамду-санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламга солаватларимиз бўлсин!
Коронавирус пандемия хасталиги дунёнинг кўпгина мамлакатлари орасида тарқаб кетди.   Хусусан кейинги кунларда юртимизда ҳам унинг таҳдиди кучайди. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Давлатимиз томонидан  кўплаб чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Шу мақсадда ҳозирги пайтда юртимизда карантин ҳолати эълон қилинди. Коронавирус пандемиясидан сақланиш бугунги кундаги энг муҳим вазифаларимиздандир. 
Коронавирус таҳдидидан сақланиш ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов ҳазратлари юртдошларимизга қилган мурожаатларида: “ Бу бало (коронавирус пандемияси) дан асрашнинг битта йўли сабр-қаноат ва яна битта йўли карантин қоидаларга тўлиқ амал қилишликдир” дедилар.
Дарҳақиқат, сабр-қаноат қилган ҳолда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилайлик! Коронавирус пандемияси таҳдидидан ўзимизни ҳам, атрофимиздаги кишиларни ҳам асрайлик! 
Аллоҳ таоло барчаларимизни соғ-саломат сақлаб, ишларимизда Ўзи  ёр-мададкор бўлсин!
 
Р. АКБАРОВ.  

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллигининг 
“Ахборот-медиа” маркази мутахасcиси