Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти
Рамазон Бутийнинг турли оқимларга Қуръон оятлари ва ҳадислардан фойдаланиб раддиялар бериши
(3-қисм)
Хорижийлар, қадарийлар, муржиийлар, рофизийлар, жаҳмийлар ва мў'тазила каби фирқа ва оқимлар Исломнинг илк асрларида юзага келган бўлса, ХХ ва ХХИ асрларда ҳизбут таҳрир, нурчилар, салафийлар, жиҳодчилар, такфирчилар ва ҳижратчилар каби ўнлаб адашган оқимлар пайдо бўлиб, дунё мусулмонлари ўртасида бузғунчилик қилишаяпти. Турли жанжаллар, низолар чиқишига сабаб бўлмоқда.
Ҳижрат масаласида.
Ҳижрат икки хил бўлади.
Биринчиси: дин ва ҳаёт муҳофазаси йўлида амалга ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб, унга тааллуқли бир қатор оят ва ҳадислар ворид бўлган. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди охират ажри мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!” (Наҳл, 41). Шу мазмундаги оятлар Нисо (100-оят), Анфол (74-оят), Наҳл (110-оят) сураларида бор.
Иккинчиси: гуноҳ-маъсиятларни тарк этиш.
Шу маънодаги ҳижрат тўғрисида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) бир қатор кўрсатмаларни баён қилганлар. Жумладан, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда У зот: “Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган инсон ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларни тарк қилган инсон ҳақиқий муҳожирдир”, дейдилар. Имом Байҳақий Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Ҳижратнинг энг афзали – Раббинг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир”, дейилади.
Қарши шаҳари “Қиличбек
Қўрғонча” масжиди имом хатиби
Райхонов Рамзиддиннинг
“МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ,
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
Мавзусидаги АЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ