1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«ЎЗИМИЗНИ, ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ, АЗИЗ ОТА-ОНАЛАРИМИЗНИ АСРАЙЛИК»

25-07-2020, 12:29 363 Ўқиш режими + -

«ЎЗИМИЗНИ, ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ, АЗИЗ ОТА-ОНАЛАРИМИЗНИ АСРАЙЛИК»

         БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
                                                         
  АЛЛОҲГА ҲАМД, ПАЙҒАМБАРИМИЗ (С.А.В.) ГА СОЛАВОТЛАРИМИЗ БЎЛСИН!

    Бугунги кунда коронавирус пандемиясининг хуружи авжига чиқмоқда. Бутун дунёда, жумладан мамлакатимизда ҳам унга қарши курашилмоқда. Давлатимиз томонидан коронавирус пандемиясини жиловлаш учун юртимизда карантин ҳолати эълон қилинди.   
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июль куни видеоселектор йиғилишида:  «Яна бир марта халқимизга мурожаат қилиб, илтимос қилмоқчиман. Ўтган даврда жуда катта тажриба орттирдик. Кейинги пайтларда иқтисодиётимизни тиклаш учун карантин тартибини юмшатдик, лекин касалланганлар ва ўлимлар сони кўпайгани бизни, албатта, катта ташвишга солмоқда.Ўзимизни, фарзандларимизни, азиз ота-оналаримизни асрайлик. Фақат ва фақат соғлиғимизни ўзимиз асраб, оила аъзоларимизни, қариндошларимизнинг соғлиғига огоҳ бўлиб, йиғинларни камайтириб, карантин нормаларига риоя қилсак, касалликни жиловлаб оламиз», дедилар. 
Шу жиҳатдан биз барча фуқароларнинг коронавирус пандемиясидан ўзимиз ва атрофимиздагиларни асрашда карантин қоидаларга амал қилишимиз ғоятда муҳим ҳисобланади. 
Келинг, сабр-қаноатли бўлиб, заруратсиз ҳолларда уйларимиздан чиқмайлик, карантин нормаларига риоя қилайлик!   Буюк айём арафаларида ибодат, тавба, истиғфор, зикр, тасбеҳ, дуо, оилавий илм-маърифат ва хайрли амаллар билан машғул бўлайлик. Зеро, шунда устимиздан бу балолар даф бўлса.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз паноҳида асраб, коронавирусдек вабонинг  барҳам топишида Ўзи мададкор бўлсин!


ЎМИ Қашқадарё вилоят 
вакиллиги ходими
Р. АКБАРОВ.