1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРБОНЛИКДАН КЎЗЛАНГАН АСЛ БЕШ МАҚСАД

25-07-2020, 18:34 702 Ўқиш режими + -

Қурбонликдан кўзланган асл беш мақсад
 

       Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
   Ислом буюрган ва қайтарган барча ишлар негизида албатта   миридан-сиригача   ҳикмат ва мақсадлар бўлиши ҳар бир мўмин кишига маълум. Хўш, қурбонликдан кўзланган асосий мақсад нима? Унинг негизида нималар ётади?  Бу хусусда уламоларнинг жавобларини ўрганиб қуйида уларни сизларга  тақдим қиламиз:
    Биринчиси: Қурбонлик қилиш банданинг  Аллоҳ таолога бўлган иймонини, У нинг  каломини ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам берган хабарларини мутлақ тасдиқлашдир.
      Иккинчиси: Иброҳийм алайҳис саломнинг суннатларини тирилтиришдир: 
“Сўнгра сенга: “Иброҳимнинг ҳаққа мойил миллатига (яъни динига) эргаш. У мушриклардан бўлмаган эди”, деб ваҳий қилдик” (Наҳл сураси,123-оят)
     Учинчиси: Иброҳийм алайҳис саломдан сабрни, Аллоҳга итоат қилишни ва Унга яқин бўлишни ўрганиш.
Иброҳийм ва Исмоил алайҳимас салом қиссаларида уларнинг Аллоҳга бўлган  итоатлари ва муҳаббатлари бошқаларга бўлган итоат ва  муҳаббатдан устун эканлигини кўрамиз.
    Тўртинчиси: Қурбонлик қилишда   ўз оила аъзоларига, қариндошларга, қўшниларга, дўстларга ва камбағалларга саховат кўрсатиб кўнгилларга шодлик улашиш бор.Чунки қурбонлик гўштини тарқатиш улар орасидаги муҳаббатни зиёда қилади. Бу эса шариатнинг асл мақсадларидан бири ҳисобланади. 
    Бешинчиси:   Қурбонлик қилишда Аллоҳ таолога шукроналикни намоён қилиш бор.
Аллоҳ таолонинг неъматларини саноғига етиб бўлмайди. Айниқса иймон, ҳидоят, кўз, қулоқ, саломатлик, бола-чақа, мол-мулк бандага ато этилган неъматлардан буюклари бўлиб, уларни бизда сақланиб қолиш учун Аллоҳга шукр қилишга муҳтожмиз. Шукр қилиш йўлларидан бири Аллоҳ йўлига ўша неъматлардан инфоқ –эҳсон қилиб туриш ва Аллоҳ таоло учун қурбонлик қилишдир.
    Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимизки, қайсики қурбонлик қилишга қодир мусулмон жонлиқ сўймоқчи бўлса, албатта у инсон қурбонлик қилишдан кўзланган юқоридаги мақсадларни ўзига жо қилиши лозим бўлади.

Р.Қиличев

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими