1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ХОМ ГАПГА ПИШИҚ ЖАВОБ. СИЗ – ҚИРОЛИЧАМСИЗ МЕНИНГ!

27-07-2020, 16:02 359 Ўқиш режими + -

Хом гапга пишиқ жавоб. СИЗ – ҚИРОЛИЧАМСИЗ МЕНИНГ!

Чоп этилди Iyul 26, 2020
Англиялик бир киши Исломдаги айрим ҳолатлардан норози бўлиб  шайхнинг ҳузурига мунозара учун бориб,
 – Сизлар нега аёлларингизнинг қўлидан ўпгани қўймайсизлар?  – деб сўрабди.
Шайх хотиржам ҳолатда, сўровчига назар солиб, унга ҳам бир савол берибди:
– Сизлар қироличангизнинг қўлидан ҳаммаларингиз ўпаверасизларми?
– Йўқ. Қироличанинг қўлидан фақат маълум бир мансабдаги кишилар ўпиши мумкин.
– Бизда ҳам худди шундай. Муслима аёлларнинг ҳар бири – қиролича. Уларнинг қўлидан фақат маҳрамлари ўпиши мумкин, – деб жавоб берибди шайх.
Биринчи саволга жавоб қаршисида пусиб қолган инглиз кейинги саволга ўтибди:
– Сизлар нега аёлларни рўмол ўрашга буюрасизлар?
Шайх қўлига иккита қоғозга ўралган ширинликни олибди-да бирининг қоғозини очиб, бирисини очмай ерга ташлабди ва
 – Қайси бирини оласиз?  –  деб сўрабди.
– Қоғозга ўралганини,  – деб жавоб қилибди мунозарачи.
– Биз ҳам ўранганини оламиз, – деб шайх баҳсга якун ясабди.


Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Манба: Ҳидоят.уз