1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРБОНЛИК МАЪЛУМОТХОНАСИ

27-07-2020, 16:04 554 Ўқиш режими + -



ҚУРБОНЛИК МАЪЛУМОТХОНАСИ



Арафа – Рамазон ёки Қурбон ҳайитидан аввалги кун.
Аркон – шариатда бирор ҳукмнинг асоси, рукни.
Ақиқа –  фарзанд туғилганда, шукрона сифатида унга атаб Аллоҳ таоло учун жонлиқ сўйиш.
Жазаъ – олти ойлик қўй ёки эчки.
Забҳ – туядан бошқа барча ҳайвонларни сўйиш.
Зуҳо – чошгоҳ. Қурбонлик ҳайитига ҳам “Зуҳо” дейилади.
Мудобара – қулоғининг учи кесилган ҳайвон.
Мусинна – туядан беш ёшли, қорамолдан икки ёшли, қўй-эчкидан бир ёшли бўлган ҳайвон.
Муқобала – қулоғининг бир томони кесилган ҳайвон.
Назр – аташ, назр қилиш.
Наҳр – туяни сўйиш. Яъни ҳайвоннинг тўшига уриб йиқитиб, кейин уни бўғизлаш тушунилади.
Нисоб – қурбонлик қилишга қодир киши. Яъни, асл ҳожатидан ташқари 20 мисқол (84 грамм) тиллага ёки 200 дирҳам (640 грамм) кумушга ёхуд шу миқдордаги маблағга эга киши.
Раъй – фикр.
Саний – бир ёшли қўй ва эчкига, икки ёшли молга ва беш ёшли туя.
Тарвия – Ёлғон арафа куни, яъни арафадан аввалги кун. Бу кун шак куни бўлгани учун шундай номланган.
Ташриқ такбири – Арафа куни бомдод намозидан бошлаб байрамнинг тўртинчи куни аср намозигача ҳар фарз намози ортидан айтиладиган такбир.
Харқо – қулоғи эн солиш учун йиртилган ҳайвон.
Шарқо – қулоғи йиртилган ҳайвон.
Қурбонлик – луғавий маъноси: “яқинлик”, “қурбат ҳосил қилиш” маъноларини англатади. Қурбонлик билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш, яъни яқинлашиш тушунилади. Истилоҳий маъноси: Аллоҳ розилиги учун ибодат нияти ила муайян кунларда, жинс, ёш ва васфларини динимиз белгилаб берган ҳайвонлардан бирини сўйишдир.
Узҳия – Қурбон ҳайити кунлари чошгоҳ пайти сўйиладиган жонлиқ.
Ҳадй – Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш мақсадида ёхуд ҳаж пайти ман этилган амалларни қилиб қўйгани туфайли каффорат тарзида сўйиладиган қурбонлик.
 
Толибжон НИЗОМнинг
“Қурбонлик рисоласи”дан

Манба: ҳидоят.уз