1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САБР ( 2-қисм)

30-07-2020, 10:56 347 Ўқиш режими + -
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

САБР ( 2-қисм)
 
Демак, инсон зоти ҳар қандай ҳодисаларга очиқ қалб ва пухта тайёргарлик билан пешвоз чиқиши мақсадга мувофиқдир.
Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, бу салмоқли ишлардандир. (Оли-Имрон: 186).
 
 Сабр машаққат ва иймонга алоқадор бўлган хақиқат устида бўлади. Одам одатда машаққатни инкор қилади. Дуч келган қийинчиликлардан даҳшатга тушади. Беморлик етса у билан озорланади. Бирон иш, мусибат ёки кор-ҳол етиб қийнналиб қолса, унга Ер юзи тор, вақтлар эса танг бўлиб қолади. Мусулмон эса ўзини бундай нарсаларда чиниқтириши ва ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг оқибатини сабр билан кутиши мақсадга мувофиқдир.
 Аллоҳ айтади: 
Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир. Мен, албатта, сизларга Ўз оят-аломатларимни кўрсатурман. Бас, мени шошилтирманглар.  (Анбиё:37).
Сабр инсоннинг улуглиги ва баркамоллигидан ҳамда нафс ўзининг атрофидаги бошқа аъзолар устидан раҳбар эканлигидан далолат қилади.
"Мусулмон хулқи" китобидан.