
ОХИРАТГА ИШОНИШ-ИЙМОННИНГ БИР БЎҒИНИ
(1-қисм)
Иймон-эътиқоднинг инсон ҳаётидаги аҳамияти чексиз эканини инсоният иймонсизлик жафосини тортиб кўрганидан кейингина тушуниб-етиб турибди.
Қадимдан иймонсизликнинг турли кўринишлари зоҳир бўлиб келса ҳам у бор ҳақиқат сифатида ўртага чиққан эмас эди. Ҳамма у ёки бу тарзда иймонга юзланар эди. Кўпчиликнинг хатоси Аллоҳ баён қилган тарздаги иймонга юзланмасликда эди. Ҳеч ким Аллоҳ таолони йўқ демас, аммо кўплари унга ширк келтирар, исмлари, сифатлари ва амалларининг баъзиларини инкор қилар ёки нотўғри тушунар эдилар.
Шунинг учун ҳам қадимги ақийда китобларимизда Аллоҳнинг борлиги ҳақида эмас, У Зот таолонинг тавҳиди, сифатлари, исмлари ва амаллари ҳақида сўз юритилган. Ақоид уламолари Аллоҳнинг борлигини озгина эътиборсизлардан бошқа ҳамма эътироф қилгани учун бу масалада баҳс юритиб ўтирмаганлар.
Қарши шаҳар “Наво” масжиди имом-хатиби
Қамаров Маҳмуднинг
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ дан олинди