МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САБР ( 3-қисм)
Сабр инсоннинг улуғлиги ва баркамоллигидан ҳамда нафс ўзининг атрофидаги бошқа аъзолар устидан раҳбар эканлигидан далолат қилади.
Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири «Собур» дир. Одамлар қанча гуноҳ ишларни қилишса ҳам Аллоҳ уларга азобни дарҳол юбормайди.
Улар сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваьдасига хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун, сиз санайдиган минг йилдекдир.
(Ҳаж: 47).
Шунингдек сабр етук эркак кишилик белгиларидандир. Чунки ҳаётнинг икир- чикирларига тоқат-бардош қилиш учун ҳам одам паҳлавон бўлиши керак. Масалан, оғир, юкни кўтариш учун кучли-полвон йигитларни ёрдамга чақирилади-ку!
Ҳа! Ҳаёт ҳам шундай
. Бунинг буюк рисолаларини авлоддан-авлодга ўтказиш учун сабр-бардошли паҳлавонлар зарурдир.
"Мусулмон хулқи" китобидан.