1442 йил 07 Сафар | 2020 йил 24 сентябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:26
Dhuhr
12:29
Asr
16:45
Maghrib
18:30
Isha
19:44


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛЛОҲ ЁМОН КЎРГАН БАНДАЛАР РЎЙХАТИ

8-08-2020, 18:39 158 Ўқиш режими + -


АЛЛОҲ ЁМОН КЎРГАН БАНДАЛАР РЎЙХАТИ

 

Қуръон лафзларида

       Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таоло Қуръони каримда айрим кимсаларни хуш кўрмаслиги борасида  хабар берган. Шу нарса қатъий аёнки, Аллоҳ хуш кўрмайдиган кимсалар дунё ва охиратда нажот топа олмайдилар. 

Қуйида биз сизларга Аллоҳ таоло хуш кўрмайдиган кимсаларнинг айримларини маълумот учун   Қуръон оятлари асосида тақдим қилмоқдамизки, мақсадимиз, ҳаргиз бу рўйхатга тушиб қолишдан ўзимизни эҳтиёт қилишимиз учун:

1. “Албатта Аллоҳ, ҳаддан ошгувчиларни хуш кўрмас”.(Бақара сураси, 190 оят)

2.  “Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас” (Бақара, 276-оят)

3. “Бас, агар ортга  қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларни хуш кўрмас" (Оли Имрон сураси, 32-оят)

4. “Иймон келтирган ва яхши амал қилганларнинг ажрини тўлиқ беради. Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас”.(Оли Имрон сураси, 57-оят)        

5. “Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас”. (Нисо сураси, 36-оят)    

6. “Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас” (Нисо сураси, 107-оят)                    

7.  “Ва Аллоҳ бузғунчиларни хуш кўрмас” (Моида сураси, 64-оят) 

8. “Ва исроф қилманг. Зеро, Аллоҳ исроф қилувчиларни хуш кўрмас” (Анъом сураси,141-оят)      

9. “Албатта, У мутакаббирларни(яъни, кибр-ҳаволи кимсаларни) хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23-оят)          

10.  “Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни хуш кўрмас” (Қасос сураси, 76-оят) 

11.  “Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни хуш кўрмас” (Луқмон сураси, 18-оят)               

Барчаларимизни Аллоҳ таоло хуш кўрадиган бандалари қаторида қилсин!


Рустам домла Қиличев

Ўзбекстон Мусулмонлари идораси 

Қашқадарё вакиллиги ходими