1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОХИРАТГА ИШОНИШ- ИЙМОННИНГ БИР БЎҒИНИ ( 5-қисм)

8-08-2020, 18:41 428 Ўқиш режими + -
 
 
 ОХИРАТГА ИШОНИШ- ИЙМОННИНГ БИР БЎҒИНИ
( 5-қисм)
 
Аллоҳнинг Китобларига иймон келтириш ҳам улкан ҳикматларга молик ишдир. Бу Аллоҳ таоло вақти-вақти билан бандаларига ўз Китоблари, яъни кўрсатмалари тўпламини тушириб, уларни икки дунё саодатига эриштирадиган йўлга ҳидоят қилиб турганига иймон келтиришдир. 
Бу Аллоҳ ҳар замонни ўзига яраша китоб билан таъминлаб, аста-секин инсониятни тайёрлаб боргани ва вояга етказганига иймон келтиришдир. Бу инсоният ўз камолига етганида Аллоҳ унга баркамол Китоб, қиёматгача мўъжиза бўлиб қолувчи Қуръони Каримни нозил қилганига иймон келтиришдир. 
Бу инсоният бундан буён фақат Қуръонга амал қилгандагина мақсадга эришиши мумкинлигига иймон келтиришдир.
Аллоҳнинг Китобларига иймон келтирмайдиганлар эса, ушбу эзгуликларнинг барчасига, инсоннинг асли бир эканига куфр келтирувчилардир. Улар Аллоҳ инсонни улуғлаб, унга Ўз таълимотларини берганига, бошқа махлуқотлардан устун эканини исбот қилганига куфр келтирувчилардир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳнинг Китоб­ларига ёки уларнинг баъзисига иймон келтирмаганлардан фақат ёмонлик чиқади, холос.
Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ҳам ғоятда пурҳикмат ишдир. Аллоҳ таоло инсонлар ичидан Ўзига пайғамбар танлаб олишининг ўзи, инсоният учун улкан шарафдир. 
Одам Атодан бошлаб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган пайғамбарлар силсиласи эса, инсониятнинг шараф силсиласидир. Пайғамбар алайҳиссаломлар инсоният учун шону шараф, фахр бўлган шахслардир. Улар Роббил оламиннинг кўрсатмаларини одамларга етказиб берган шахслардир. Уларнинг ҳаммалари бир Аллоҳнинг бандалари, бир Аллоҳнинг пайғамбарларидир. Улар бир-бирлари билан биродардирлар. 
Улар бир-бирларини тўлдириб, бир-бирларини тасдиқлаб келганлар. Улар орқали инсониятнинг асли бир экани, бир Аллоҳга сиғингани, бир динга амал қилгани тушунилади.
 Шунинг учун ҳам, Исломда уларнинг орасини фарқламай, ҳаммаларига бирдек иймон келтириш фарздир. Пайғамбар алайҳиссаломлардан бирорталарини инкор қилган кимса, гўёки, ҳамма пайғамбарларни инкор қилган каби бўлади.
 
 
 
Қарши шаҳар “Наво” масжиди имом-хатиби
 
                                                     Қамаров Маҳмуднинг 
 
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ дан олинди