1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИССИҚ ТУТУНДАН ЯРАЛИШ

7-01-2020, 11:27 575 Ўқиш режими + -
 
 
ИССИҚ ТУТУНДАН ЯРАЛИШ

      Бугунги кунда олимлар юлдузларнинг иссиқ газ булутлардан пайдо бўлишини кузата олдилар. Газнинг иссиқ массасидан яралиш ҳодисаси коинотнинг яратилишига ҳам тааллуқлидир. Қуръонда тасвирланганидек, коинотнинг яратилиши, бу илмий кашфиётни қуйидаги оятда тасдиқлайди: У (Ернинг) устида тўла тўрт кунда тоғларни (пайдо) қилди ва уни баракотли қилди ҳамда ўша (ер)да унинг емишларини белгилади (тақсимлади). (Бу тафсилот Еру осмонлар ҳақида) сўровчиларга мосдир. Сўнгра тутун ҳолатда бўлган осмонни (яратишни) қасд этиб, унга ва Ерга: «(Фармонимга) ихтиёрий ёки мажбурий ҳолда келингиз!» - деган эди, улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик», - дедилар. («Фуссилат» сураси, 10-11-оятлар) Бу ерда «осмон» деб таржима қилинган арабча сўз «самаа» бутун коинотга нисбатан ишлатилган. «Тутун» деб таржима қилинган «духаанун» сўзи эса коинотнинг ўз шаклини олишидан олдинги материя, яъни коинотнинг яратилиши давомида мавжуд бўлган иссиқ, космик тутунни тасвирлайди ва бу ҳозирги кун олимлари томонидан ўз тасдиғини топган. 5 Қуръондаги бу сўз, шу тутуннинг иссиқ жисмли газ эканлигини ва унинг қаттиқ моддага боғланган ҳаракатланувчан зарраларни ўз ичига олишини маъно жиҳатдан аниқ ифодалайди. Бу ерда коинот пайдо бўлишининг мана шу босқичини тасвирлаб бериш учун Қуръон араб тилидаги энг мақбул, мос сўзни Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари. Ҳорун Яҳё www.ziyouz.com кутубхонаси 12 қабул қилган. Олимлар коинотнинг тутун шаклидаги иссиқ газдан пайдо бўлганлигини фақатгина XX асрга келиб кашф қилганлигини қайд қилиб ўтайлик. Бундан ташқари, «Сўнгра тутун ҳолатда бўлган осмонни (яратишни) қасд этиб» жумласидаги «сўнгра» деб таржима қилинган «сумма» сўзи «шу аснода, бундан ташқари, шунингдек, қўшимча равишда (тарзда), яна, тағин, яна бир бор» каби маъноларни ҳам ўз ичига олади. Бу ерда «сумма» сўзи вақт ифодаси сифатида эмас, балки қўшимча тушунтириш сифатида ишлатилган. 6 Коинотнинг яратилиши ҳақида Қуръонда бундай маълумотнинг берилганлиги, Қуръон мўъжизакорлигининг шубҳасиз далилидир.

Манба: Қуран.уз