1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЗУЛМДАН САҚЛАНАЙЛИК

10-08-2020, 11:06 477 Ўқиш режими + -
      
       
ЗУЛМДАН САҚЛАНАЙЛИК
 

             Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм
      Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар, бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом саловату дурудлар бўлсин!
      Баъзи бир инсонлар томонидан содир бўладиган зулмга сабр қилиш, зулм қилган кишини кечиришлик юксак фазилатлардандир. Бироқ шу ҳақда сўз юритишдан олдин зулм нима деган саволга жавоб бериб ўтсак. 
Шариатимизда инсонлар моли, жони, дини ёки ор-номусига зарар етказиш зулмдир. Қаршимизда турган ҳар қандай инсонга ноҳақ муносабатда бўлишимиз ёмондир.Чунки айни зулм сабабли қаттиқ гуноҳга қолишимиз билан бир қаторда ўзаро муносабатларимизга футур етиб, аҳиллигимиз йўқолади. 
Энг даҳшатлиси, қиёматда зулм кўрган одам ўз ҳақига рози бўлиб, зулмкорни кечирмагунча, Аллоҳ таоло   золимни кечирмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Ўзига ва бандалари ўртасида зулмни ҳаром  қилган ва ундан қаттиқ қайтарган.  Аллоҳ таоло айтади: “Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим ва уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бир-бирингизга зулм қилмангиз” (Ҳадиси қудсий)                                                   
          Мўмин киши ҳеч қачон ўз биродарига зулм қилмайди.Бироқ Аллоҳ розилигига эришиш учун бунинг  ўзи кифоя эмас. Мусулмон киши биродарини ўзгалар зулмидан  қутқаришга ҳам ҳаракат қилиши керак. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У биродарига зулм ҳам қилмайди, уни (золим қўлига ) ташлаб ҳам қўймайди” (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
           Бошқа ривоятда “Расулуллоҳ ( саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Биродаринг  золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер!”. Бир саҳобий: “Ё Расулуллоҳ! Биродарим мазлум бўлса-ку, ёрдам бераман. Аммо у золим бўлса, қандай ёрдам қиламан?” деди. Шунда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Уни зулм қилишида қайтар, мана шу унга қилган ёрдаминг бўлади”, дедилар.( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ҳар вақт зулм қилишдан сақланиб, катта зулмдан янада эҳтиёт бўлишимиз лозим. Яъни, Аллоҳдан бошқага ибодат қилиб, ибодатни ҳақиқий ўз ўрнидан бошқа ўринга қўймаслигимиз керак. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилиб, унга ширк келтиришимиз улкан гуноҳ бўлиб, катта зарар кўрамиз. 
Қуръони каримда:  “Эсланг, Луқмон  ўғлига насиҳат  қилиб , деган эди: “Эй ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк   улкан  зулмдир”(Луқмон, 13).
Аллоҳ барчамизни зулм қилишдан ўз паноҳида асрасин!
 

 Шокир домла Ҳамроев
 
“Жумабозор” жомеъ масжиди
ноиб имом