БИР ҲАДИС ШАРҲИ (14-ҲАДИС)
МУСУЛМОННИНГ ҚОНИ ТЎКИЛИШ САБАБЛАРИ
Абу Масъуд розийаллоҳу анҳудан нақл қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Мусулмон кишининг қонини тўкиш фақат қуйидаги уч ҳолатда ҳалол бўлади: оилали бўла туриб зино қилганида, одам ўлдирганда, динидан қайтиб, жамоатни тарк қилганда” (Бухорий, Муслим,Абу Довуд, Термизий, Насоий, Аҳмад ривоятлари).
“Оилали бўла туриб зино қилганида”. Оилалидан мурод уйланиб, саҳиҳ бир никоҳда хотинини билан жинсий муносабатда бўлган ва ундан кейин зино қилган кишидир. Бу одам тошбўрон қилинади. Зино қилган вақтида иоласидан ажралган бўлса ҳам, оилали ҳисобланади ва муҳсан (номусли) ҳисобланмайди.
“Диндан қайтиб, жамоатни трак қилганида”... Аллоҳ сақласин, бу инсон муртад ҳукмида бўлдаи. Диндан қайтган киши баъзида худди яхудийлар каби жамоатини тарк этмаслиги мумкин. Яҳудий одам христианликни ёки христиан яҳудийниликни қабул қилса, ўлдирилади. Чунки бу вазият жамоатдан айрилмаса-да, динни тарк қилган ҳисобланади.
Диндан қайтганлар хусусида икки хил қараш мавжуд:
Энг тўғриси – ўлдирилмайди ва омонлик берилган кишилар қаторига кўшиладию иккинчи қарашга биноан ўлдирилади, чунки эътиқод қилган динини тарк қилиб, ботил деб билган бошқа бир динга кирди. Бу жуда нотўғри иш. Бундан одам бутунлай эркин қолдирилмайди. Қайта мусулмон бўлмаса, ўлдирилади.
Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан.