1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОСМОНЛАР ВА ЕРНИНГ АЖРАЛИШИ

7-01-2020, 11:29 870 Ўқиш режими + -
 
 
ОСМОНЛАР ВА ЕРНИНГ АЖРАЛИШИ

        Осмонларнинг яратилиши тўғрисида бир оятда қуйидагича хабар берилади: Кофир бўлганлар осмонлар ҳам, Ер ҳам (аввалда) яхлит бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам имон келтирмайдиларми?! («Анбиё» сураси, 30-оят) «Яхлит» деб таржима қилинган «ратқ» сўзи арабларнинг она тилида «бир-бирига аралашган, қоришган» деган маънони англатади. У умумий бир бутунни ташкил этувчи икки турли моддага нисбатан қўлланилади. «Биз ёриб юборганмиз» жумласи эса арабчадаги «фатақа» феълидир ва у ажралиш ёки бир-бирига богловчи нарсалар тузилмасини бузиш орқали бирор нарсанинг вужудга келишини назарда тутади. Тупроқдан уругнинг униб чиқиши ҳам бу феълнинг маъно доирасидаги ҳаракатлардан биридир. Келинг, яна бир бор юқоридаги оятга назар ташлаймиз. Оятда осмон ва ер аввало «ратқ» ҳолатида турибди. Уларнинг бири бошқасидан чиқиб, улар ажратилади (фатақа). Қизиғи шундаки, агар биз Катта портлашнинг дастлабки ҳолатини кўз олдимизга келтирсак, биз коинотнинг жамики материяси битта нуқтага жамланганини кўрамиз. Бошқача сўзлар билан айтганда, ҳамма нарса, шунингдек, ҳали яратилмаган «осмонлар ва ер» ҳам бир-бирига ўралиб кетган ва ажралмас ҳолатда эди. Сўнгра бу нуқта жуда қаттиқ портлади ва ўз материясининг қисмларга ажралиб кетишига сабаб бўлди. 


Манба Қуран.уз