1442 йил 07 Сафар | 2020 йил 24 сентябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:26
Dhuhr
12:29
Asr
16:45
Maghrib
18:30
Isha
19:44


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УЙЛАНИШДАН ОЛДИН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ ҲАҚИДА

12-08-2020, 10:32 44 Ўқиш режими + -


Мажлис уйланишдан олдин икки никоҳланишни истов-чилардан бирида юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш масаласини кўриб чиқди. Бу борада тайёрланган ил-мий тадқиқотни атрофлича ўрганиб чиққандан кейин маж-лис қуйидагиларга қарор қилди:
1. Уйланишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикнинг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлашда фойда-лари бор. Бу сабабли уйланишдан сақланиш мумкин. Шу билан бирга, бу ишнинг айб ва салбий тарафла-ри ҳам бор. Хусусан, бировнинг айбини очиш, унга маънавий зарар етказиш ва келажагини хавф остида қолдириш кабилар.
2. Тиббий кўрикни манъ қилувчи нарса шариатда йўқ. Жумладан, ирсий кўрикнинг ҳам. Фақат, айбни ошкор қил-маслик керак ва даволанишга йўл топиш лозим.
3. Агар никоҳни истовчи тарафлардан бири уйланишдан олдин тиббий кўрикни шарт қилса, монеълик йўқ.
4. Агар икки тараф уйланишдан олдин келишган ҳолда тиббий кўрикдан (ирсийдан бошқа) ўтишни истасалар, мо-неълик. Фақат, сатр бўйича Ислом одобларига амал қилиш ва бошқа тарафга зарар еказмаслик шарт.
5. Икки тарафга ҳам уйланишдан олдин ўзидаги юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни яшириш жоиз эмас. Агар яширса ва бу иш иккинчи тараф-нинг хаста бўлиши ёки ўлимига сабаб бўлса, сабабчи тараф шариат ҳукми бўйича барча жазо ва тўловларни ўташи мажбурий бўлади.
6. Агар никоҳдан кейин икки тарафдан бири иккинчиси-нинг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталиги борлигини билиб қолса, никоҳни бузишга ҳаққи бор».

ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ЕВРОПА МАЖЛИСИ ТАРКИБИ

Шайх доктор Юсуф Қаразовий – раис (Қатар).
Шайх қози Файсал Мавлавий – раис ноиби (Ливан).
Шайх Ҳусайн Муҳаммад Ҳалова – бош котиб (Ирландия).
Турли давлатлардан йигирма тўртта аъзо мавжуд.


Манба: Фиқх.уз