1442 йил 07 Сафар | 2020 йил 24 сентябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:26
Dhuhr
12:29
Asr
16:45
Maghrib
18:30
Isha
19:44


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎЗБЕКИСТОНДА ЖУМА НАМОЗЛАРИ 4 СЕНТЯБРДАН АДО ЭТИЛАДИ

3-09-2020, 11:22 131 Ўқиш режими + -
Ўзбекистонда жума намозлари 4 сентябрдан адо этилади

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.
Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги жоме масжидларда жума намозлари 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб адо этилишига рухсат этилди.
Республикамиздаги жоме масжидларда 4 сентябрь кунига қадар жума намозини ўқишга тайёргарлик ишлари олиб борилади. Жума намозлари вақтида қатъий карантин талабларига ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя этилиши талаб этилади. Жумладан:
– жума намозини ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
– масжидлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
– санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар,–
– антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
– жума намозидан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
– бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
– тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
– масжидларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик каби карантин талаблари жорий этилади.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба: Муслим.уз