1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОН ДУШМАНИ НАЖОТИЙ БЕЙНИНГ ИБРАТЛИ ЎЛИМИ

4-09-2020, 10:24 368 Ўқиш режими + -


Доктор Холиқ Нурбоқий 

Раҳматли отам у замонларда Кўнянинг газетаси бўлган «Babalik» газетасининг бош ёзувчиси эди. Ундан эшитганим шу ҳодисани айнан нақл қиламан. 
«Жумҳуриятнинг илк маориф вакилларидан (миллий таълим вазири) - Нажотий Бей Кўняга келган эди. У лотин алифбоси ҳарфларининг устунлигини миллатга англатиш мақсадида бир конферанс уюштирган эди. Унинг кўрсатмасига кўра, шаҳарнинг ҳар тарафига осиб қўйилган эълонларда: 
«Эски ҳарфлар билан бирга Қуръонни ҳам тарихга кўмдик» деб ёзилган эди. Эълонда конферанс эртасига соат 10.00 да бошланишини ҳам кўрсатилган эди.
Кечки пайт вазир таклиф қилинган бир зиёфат бор эди. Зиёфатдан сўнг Нажотийни бирдан кўричаги оғриб қолди. Уни дарҳол шифохонага олиб борилди. Тезлик билан амалиёт ўтказилди. Унга кўрсатилган эътиборнинг кўламини айтишга ҳожат йўқ. Бутун шифохона, ҳатто, бутун Кўня ҳам оёққа турди. Амалиёт муваффақиятли ўтиб, Нажотий кўричак балосидан омон қолди. Нажотий Бей қутулган эди, аммо... Начора, у Қуръонга тил узатган эди... 
Ўша куни ярим тунда шифохонада ғаройиб бир ҳодиса содир бўлди: Нажотий Бей ётган кроват ўз-ўзидан синиб кетди ва касал ерга йиқилди. Унинг амалиёт бўлган ери ёрилиб кетган эди. Натижада эртасига, яъни, айнан конферанс бошланадиган соат 10.00 да унинг жони узилди».
Неча Қуръонни тарихга кўмишни истаганларнинг ўзлари, тарихнинг энг моғорли саҳифаларига кўмилдилар!

Шооилим ШОМАНСУР таржимаси

Манба: Азон.уз