
МАСЖИДЛАР ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Масжидлар ер юзидаги энг покизажойдир. У ерда Аллоҳ зикрэтилади, намоз ўқилади, илм-маърифат олинади, яхши амаллар қилинади. Масжидга бориш, у ерда ўзини тутишнинг ҳам тартиб-қоидалари, одоблари бор. Жамоат билан намоз ўқиш учун масжидга кетаётганда манна шу одобларга амал қилган киши сергак тортади, хаёли бир ерга жамланади, дилида ихлос пайдо бўлади.
АбуҲурайра (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламдан ривоят қилади:“Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ўқиган намозидан 25 баравар кўпайтирилади. Агар у яхшилаб таҳорат қилса, кейинмасжидга чиқса, фақат намоз ўқиш учун чиққан бўлса босган ҳар бир қадами билан мартабаси 1 поғона кўтарилади, битта гуноҳи ўчирилади. Қачон намоз ўқиса модомики, намозгоҳда турар экан фаришталар “ЁАллоҳ, унга саловат айт, Ё Аллоҳ, унга раҳим қил!”- деб дуо қилиб туради. Сизлардан биронтангиз намозни кутиб ўтирар экан, демак, у намоздадир” (Бухорий, АбуДовуд, Термизий ривояти).
Уламоларимиз масжидлар маънавий ва моддий обод қилинади, дейдилар. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирилганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар.
Ажаб эмаски, анна ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар ” (Тавба сураси, 18-оят)
Ушбу оятни “масжидларни обод қилиш” жумласининг маъноси анча кенг: уларни моддий жиҳатдан безатиш,
тоза-покиза тутиши ва керакли жиҳозлар билан таминлаш ҳамда
ободончилигидан ташқариуни маънавий жиҳатдан ҳам обод қилиш ҳақида сўз кетмоқда.
Маънавий обод қилишга эса улардан мунтазам жамоат билан намоз ўқиш одобларини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш, Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш, этироф этиш каби Аллоҳ розилиги учун қилинадиган солиҳ амаллар киради.
Ривоят қилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадина бозоридан ўтди, уерда бироз турди. Кейин: “Эй бозор аҳли! (Ўз улушингизни олишдан) нега ожиз қолдингиз? ”- деб мурожаат қилди. Одамлар : “Эй Абу -Ҳурайра, у нима экан?”-деб сўрашди. Абу Ҳурайра : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мерослари тарқатилаяпти. Сизлар эса бу ердасизлар. Бориб ўз улушингизни олмайсизми?”- деди. Одамлар: ”Қаердау ?” дейишди. “Масжидда ”, деб жавоб берди. Шунда Абу Ҳурайра (р.а.) бозор аҳли шошилганча масжид томон кетишди. Улар қайтиб келишгунича Абу Ҳурайра (р.а) кутиб турдилар. Келганларидан сўнг: “Сизларга нима бўлди?” – деб савол берди. “Эй Абу Ҳурайра! Бориб масжид ичига кирдик, бирон нарса тарқатилаётганини кўрмадик ”, - дейишди. Абу Ҳурайра (р.а.) сўради: “Масжидда ҳеч кимни кўрмадингизми?” Улар: “Йўқ (кўрдик), намозўқиётган ,Қурон тиловат қиладиган, ҳалол-ҳаромни, зикр этаётган қавмни кўрдик ”, дейишди. Шунда Абу-Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Эҳ, сизларни қаранг! Ана ўша Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам меросларибўлади”, - деди. (Табароний ривояти).
Масжидда нима ҳалол, нима ҳаромлигини тушунтирилади, ваз – насиҳат қилинади, шариат ҳукумлари ўрганилади, илм олинади. Мана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга қолдириб кетган бебаҳо меросдир.
Пайғамбар алайҳиссалом бизга кўп–кўп тилло кумуш ёки ер-мулк ташлаб кетмаганлар. У зотдан моддий бойликлар мерос қолмади, балки илм қолди. Кимда–ким маънавий меросдан ўз улушини олишни истаса, масжидларга қатнайди, намозни жамоат билан ўқийди, китоб мутолаа қилади, шарият ҳукмларини ўрганади. Зеро, масжид ибодат, маърифат, зиё маскани, қалблар ором оладиган, кўнгиллар таскин топадиган макондир!
Аҳмедов. У
Ҳожи Ахрор Вали масжиди
Имом хатиби