1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 4-қисм)

7-09-2020, 10:58 341 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 4-қисм)

 

Инсон ўзича ҳалолни ҳаром, ҳаромни эса ҳалол қилиб олиши катта жиноят ҳисобланади. Бу борада  Аллоҳнинг мусулмондаги ҳаққи шуки, мусулмон ҳаромдан сақланишда сабр қилсин. 

Ҳалолга муяссар бўлса шукр қилсин.

Мусулмон бу дунё яхшиликларидан бемалол фойдаланаверсин: 

Иймон келтирганлар учун, агар тақво қилиб, иймон келтириб, яхши амалларни қилган бўлсалар, сўнгра тақво қилиб, иймон келтирсалар, кейин тақво қилиб эҳсон қилсалар, еб-ичганларида гуноҳ йўқдир. Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севадир.  (Моида: 93).

Пайғамбарларнинг оталари Иброҳим алайҳис салом ҳам ўз меҳмонларини семиз бир бузоқни сўйиб, гўштини пишириб едириб кузатганлари бизга маълум: 

Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у «Салом, нотаниш қавмлар», 

(Ваззориёт: 27)

Расулуллоҳ ва у Зотнинг саҳобалари ўз ҳаётларида   Аллоҳнинг қуйидаги оятига амал қилар эдилар: 

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас.  (Моида: 87).

Мусулмонларнинг ўртача кийинишлари Ислом васиятларига мувофиқдир. Либос билан кўркам бўлиш ёки фахрланиш Ислом дини учун ўгай- ёт бўлган нарсадир. 

Баъзилар кийган либосларининг нархи бир дирҳамга ҳам тўғри келмайди-ку, лекин кибрлари эса оламни тутади.

 

"Мусулмон хулқи" китобидан.