1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ОХИРАТ ТАЛҚИНИ (5 -ҚИСМ)

7-09-2020, 11:02 455 Ўқиш режими + -

 

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ОХИРАТ ТАЛҚИНИ

(5 -қисм)

Аллоҳ таоло “Эй, одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир»  дейди .(Ҳаж сураси 1-оят)

Ушбу ояти каримадаги хитоб барча одамларга қаратилгандир. Оятда ҳамма одамларни Аллоҳ таолодан қўрқишга, тақво қилишга чақириқ аксини топгандир. Агар Аллоҳдан қўрқмайдиганлар бўлса, билиб қўйсинлар:

«Албатта, соат (қиёмат)  зилзиласи улкан нарсадир».

Яъни, қиёмат бошланганидан дарак берувчи зилзила жуда даҳшатли, хавфли ҳодисадир. Ана ўшанда иймонсизлар, Аллоҳга тақво қилмаганлар нима бўлишини кўрадилар. 

 Бошқа ояти каримада «Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир» (Хаж сураси: 2-оят).

Яъни, Қиёмат соати зилзиласи рўй берган кунда:

«Ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар».

Маълумки, она ўзи эмизаётган боласига жуда боғлиқ бўлади. Ухлаб қолган онани момоқалдироқ уйғота олмаслиги мумкин, лекин боласининг инграши дарҳол уйғотади. Эмизувчи она ҳамма нарсани унутса, унутади, аммо боласини унутмайди. Лекин қиёмат соати зилзиласи шу қадар даҳшатлики, ҳатто эмизувчи аёл боласини унутади. Битта-иккитаси эмас, ҳаммаси, ҳар бир эмизикли аёл эмизадиган боласини унутиб қўяди.

«Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар».

Бу ҳам ўша зилзиланинг даҳшатидан рўй беради. Ҳомиладор ҳомиласини ташлаб қўйиши учун ниҳоятда қаттиқ қўрқиши керак. Ўшандоқ қурқув қиёмат соати зилзиласидан бўлади. 

 

 

Қарши шаҳар “Наво” масжиди имом-хатиби

 

Қамаров Маҳмуднинг 


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ дан олинди