1442 йил 01 Сафар | 2020 йил 18 сентябрь, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:06
Sunrise
06:21
Dhuhr
12:31
Asr
16:53
Maghrib
18:40
Isha
19:55


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

9-09-2020, 11:08 19 Ўқиш режими + -


ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

 

       Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм

Ислом дини илмни фарз қилиб, илм билан машғул бўлишни ибодат даражасига кўтарди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг каломи шарифида илмнинг нақадар улуғлиги ҳақида кўплаб ояти карималарни нозил қилган. Шу жумладан “Зумар” сурасида шундай дейди: “Айтгил, (Эй  Муҳаммад!) Илмлилар билан илмсизлар тенг бўла олурми?”.

 Аллоҳ жалла жалолоҳу иймон келтирган ва илм ҳосил қилган кишиларни доимо устун туриши ва фазилатли ҳисобланиши, илмсизликда эса  бу нарсалар бўлмаслигига  ишора қилмоқда.  Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради”  дедилар.  Илмга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Ҳар бир мўмин кишини олий мақсади жаннат. Жаннатга эришиш учун у ҳар нарсага, ҳар қандай қийинчиликларга тайёр туради. Илм талаб қилиш эса жаннатнинг йўлига тушушнинг боши экан. Илм излаган йўли одам   охири жаннатнинг эшиги олдидан чиққай,   иншааллоҳ! 

Имоми Аъзам(.а)нинг етук   шогирдларидан бири Муҳаммад ибн Ҳасан (р.а.) бундай деганлар: “Агар одамлар менга қул бўлганида эди, уларнинг ҳар бирини қулликдан озод этардим ва уларни хўжайинлари, қулдор эгаларидан халос этардим. Бундан ёлғиз мақсадим, улар фақат илм ўргансинлар ва уни камолга етказсинлар”. Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бу борада марҳамат қилиб айтган ҳадис мубораклари қиёмат кунига қадар уммати Муҳаммадга намунадир. У зот айтдилар :  “Илм   талаб қилиш (яъни изланиш) ҳар бир мусулмон эркак ва муслимага фарздир”  (Ибн Можа ривояти). 

Толиби илмнинг қадри унинг илм-маърифатли эканлиги билан юксалади. Ислом тарихидан маълумки, Аллоҳ таоло Одам(а.с.)ни илм –маърифат туфайли юксак мақомга кўтарди.  

Бугунги кунда илм ўрганмасдан бирорта муваффақиятни қўлга киритиш қийин. Шу сабабли илм излаш ва илм ҳосил қилиш билан келгуси муваффақиятларимизга замин ҳозирлайлик. 


Камол домла Нормуродов 

 Чироқчи туман “Файзулло ҳожи”

 масжиди   имом  хатиби