1442 йил 07 Сафар | 2020 йил 24 сентябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:26
Dhuhr
12:29
Asr
16:45
Maghrib
18:30
Isha
19:44


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

О Т И Н О Й И КИМ?

9-09-2020, 11:15 121 Ўқиш режими + -


О Т И Н О Й И  КИМ?

 

         Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Отинойи олий маълумотли, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган, ватанпарвар, фидойи, элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган, юрт тинчлиги, фаровонлигини, маҳалла ободлиги ва баркамол авлод тарбияси учун жон фидо қила оладиган, эл орасидан сайланиб, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланган ишончли вакилдир.

Отинойи халқнинг яхши-ёмон кунида унга доимо беминнат хизмат қиладиган ходимасидир. У тўй ва дафн маросимларини ҳозирги шароитга, яъни коронавирус пандемия хасталиги хавф солиб турган пайтга мос ҳолда ўтказишда халқимизнинг хизматида бўлишади.    

Маълумки, кишилар орасида тўй-дафн маросимлар харажати кўпайиб кетди. Худойи оши, йигирмалик, қирқлик,  йил оши каби маросимларга ким ўзарга бўлди. Ана шундай пайтда маҳалла фаоли отинойилар ўз ақлу –заковати билан маросим эгаларини инсофга, сабрга, камҳаражатлиликка чақиради. Чунки бундай маросимлар ҳақида ҳеч қандай кўрсатма йўқ, на диний, на дунёвий қонун-қоидаларда маросимларни дабдаба билан ўтказиш тўғрисида маълумотлар йўқ. 

Агар ростданда марҳум хотираси учун хайр-саховат қилмоқчи бўлганларга мактаблар, боғчалар учун, у ерда таҳсил олаётган кам таъминланган болалар учун ҳомийлик қилсалар мақсадга мувофиқ бўлиши лозимлигини тавсия қиладилар.

Айрим кишиларга қулоқ тутсак, урф-одатлар, маросимлардан гапириб “Азалдан қолган одат” дейдилар. Тўғри ота-боболаримиздан турли урф-одатлар, маросимлар, анъаналар қолган бўлиши мумкин. Аммо уларни кўр-кўрона қабул қилиб, замон зайлига тўғри келадими йўқми, ёки ўзларича “замонавий” тус бериб қўшимча “маросим”ларни тўқиб чиқаришлари мантиққа тўғри келмайди. Шундай ҳолатда маънавиятли, маърифатли маҳалла отинойилари халқ орасида тушунтириш ишларини олиб боришлари, одамларга бу удумларни салбий оқибатлари очиб беришлари, қисқартириш ишларини олиб боришларии лозим. Отиойи ҳар бирларига ҳамдард бўлиб туриш билан бирга уларни эътиборига тушиб ҳурмат қозонади. 

Тўй маросимларида отинойи фақат саломнома ўқиш эмас, тўй бўладиган хонадон эгалари билан бўлажак келин-куёв билан ўзвий боғланиб суҳбатлашмоғи, доно маслаҳатларидан бермоғи, аввало ёшларни турмушга тайёр эканликларини аниқламоғи лозим.

Бу билан мажбурий турмуш олдини олмоғи, борадиган жойга ҳурмат назари билан қараш ҳиссини ўйғотади. Турмуш-пасту баландларидан қоқилмаслик, қийинчилик келса албатта енгиб ўтиш, муаммоларга енгил қарамаслик, вақтида ҳал этиш, борган оилага илдиз отиб, ўниб –ўсиши учун манбаа бўла олади. Куёв ҳонадони билан ҳам танишиш, керакли маслаҳатлар бериб бахт-саодат тилайди.

Отинойи фақатгина тўй-таъия билан чекланиб қолмай, маҳалла фаоллари билан таълим тарбия-муассасаларига ташриф буюриб, у ерда таҳсил олаётган ёшлар билан узвий алоқада булиб маънаий-маърифий ишларни олиб боришда таълим муассасаси жамоасига ёрдамлашмоғи лозим.

Ораста қизлар билан тадбирлар ўтказиб, уларни келгусида ота-она орзусидагидек қизлар бўлиб вояга етишишлари, мажбурий –ихтиёрий таълимни тугатиб касб эгаллаб сўнгра турмуш ҳақида ўйлашлари уқтирилади. Бир касбни пухта эгалламай ёш турмуш қуришнинг салбий томонлари мисоллар ёрдамида кўрсатиб изоҳ берилади.

Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш, ҳар бир чигални, муаммоларни ечими борлиги, ота –она ва устозлар маслаҳати ўз вақтида бериб борилишига эришиши лозим.

Эрта турмуш кони зарар мавзуларида ёшлар билан суҳбат ўтказиш, келишмай қолган оилаларни яраштириш, тиббий маслаҳатгоҳлар билан иш олиб бориш, кам таъминланган оилалар фарзандларига яқиндан ёрдам кўрсатиш каби ишларни ҳам отинойилар олиб борадилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, отинойи маърифатли, диний-дунёвий билимга эга, элнинг дилига йўл топа билувчи, тўғри йўлга бошловчи инсон. У маҳалла билан бирга иш олиб боради. Элни онахони, ўз ақли заковати билан ҳар бир хонадонни яқин кишисига айланадиган бўлиши билан бирга ҳудудларда удумларни камсиқим бўлиши, ортиқча сарф-харажатларни олдини олмоғи шарт.

 

        


 Ш.Каромова


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, 

Қашқадарё вилоятдаги вакилининг  

хотин –қизлар масалалар буйича ёрдамчиси