1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СИЙРАТ ДАРСЛАРИ (9-ДАРС)

9-09-2020, 13:52 340 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


60. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ой ўтиб кетса ҳамки, Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  хонадонларида олов ёқилмасди, (емагимиз) хурмо ва сув бўларди, холос».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
* * *
61. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам то у зот қабз қилингунларича арпа нонга икки кун кетма-кет тўйишмаган».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
* * *
62. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ширинлик ва асални яхши кўрар эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
* * *
63. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ширин ва яхна ичимликларни яхши кўрар эдилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
* * *
64. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир тикувчи одам таом тайёрлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чорлади. Мен ҳам у зот билан бирга бордим. Шунда у арпа нон ва қуритилган гўштли, ошқовоқли шўрва қўйди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаган атрофидаги ошқовоқни териб еяётганларини кўрдим. Ўша кундан буён ошқовоқни яхши кўраман».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
* * *
65. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ушбу косамда турли ичимликлар: асал, набийз, сув ва сут билан сийладим».

Муслим ривоят қилган.
 
Набийз-хурмо ёки майизни сувга солиб, ивитиб тайёрланадиган хуштаъм, маст қилмайдиган ичимлик.

Манба: Ислом.уз