1442 йил 01 Сафар | 2020 йил 18 сентябрь, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:06
Sunrise
06:21
Dhuhr
12:31
Asr
16:53
Maghrib
18:40
Isha
19:55


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИМОМ АБУ МАНСУР МОТУРУДИЙ РАҲИМАҲУЛЛОҲ ҲИКМАТЛАРИ

9-09-2020, 14:29 28 Ўқиш режими + -


 


Имом Абу Мансур МОТУРУДИЙ

раҳимаҳуллоҳ ҳикматлари


            “Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Либосингни покла!” деб мархамат қилган. Демак, инсон ҳақиқий либоси – хулқи, амали ва гап сўзларини поклаш керак.”

            “Ислом – гўзал хулқлар манбаи. Ислом – Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсунишдир. Одамлар унинг тили, қўли ва озорларидан омонда бўлган киши хақиқий мўминдир.

“Хато ва гумроҳликни ”ҳидоят ва тўғри йўлдан устун қўйган киши нодондир. 

“Мусулмон ҳаромга яқин йўламаслиги, ўзи билан ҳаром ўртасида халолдан тўсиқ қўйиши лозим”.

“Ота-онага яхшилик қилиш фарзандга фарздир”.

“Илм икки йўл: тафаккур қилиш ва муаллимга қулоқ солиш билан ўрганилади”.

“Чиройли баён (этиш) фақат илм билан бўлади”.

“Фарзандларингиз балоғатга етгунларига қадар уларга чиройли одоб-ахлоқ беринг!”

“Меҳмонни ноқулай саволлар бериб ҳижолат қилманг. Меҳмоннинг ҳожатларини раво қилиш зарур”.

“Фақат фаҳм-фаросат ва ақл соҳибигина панд-насиҳат, ибрат олади”.

“Ҳар бир неъматга шукр қилинса, Аллоҳ таоло уни шу дунёда зиёда қилади”.

“Бандалар Аллоҳ таолони маъмурчилик пайти эсга олса (итоат этса)лар, Аллоҳ таоло уларга қийинчилик ва машаққатда ёрдам беради”.

“Ояти каримада : “Ерга тешик ёки осмонга нарвон излаб (бўлса ҳам) уларга бирор мўъжиза келтира олсам...” (Анъом сураси, 35-оят), деб марҳамат қилинади. Муфассирлар ояти каримани шарҳлаб: “Фаришталар орасида ерни тешадиганлари, тоғлардан ҳам улуғлари бор. Улар қанчалик буюк бўлсаларда, лекин, асло Аллоҳ таолога нисбатан кибр қилмайдилар. Аксинча, У Зотга буйсуниб, итоат этадилар. Шундай экан, заиф инсоннинг Аллоҳ таолога буйсуниши, камтар бўлиши муҳимроқдир”. 

“Ўзини таниган, нафсининг офатларини, эҳтиёжларининг турларини билган киши кибр қилмайди”.

“Маблағин ноўрин жойларга сарфлаш исрофдир”.

“Қадри баланд, кўп неъматларга эришган инсон гуноҳ қилса, унга берилдиган азоб ҳам бошқаларникидан қаттиқроқ бўлади”.

“Иймони мустахкам” мўминларнинг бир-бирларига садоқату меҳрлари бу дунёда ҳам, охиратда ҳам давом этади.”

“Аллоҳ таоло инсонга тил (нутқ, баён)ни берди ва уни махлуқотлар орасида таржимон қилди. Нутқ ёрдамида инсонлар бир-бирларини тушунадилар, ўзаро хожатларини раво қиладилар, дунё ва охират хаётларини қурдилар. Ҳамма пайғамбарлар ва китоблар нутқ ёрдамида инсонларга жўнатилган. Шундай экан, тилни фақат яхшилик ва хикматга ишлатиш, у билан фақат гўзал ва рост сўзлаш лозим”.

Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга амр этди. Бу борада ота-онани тенг қилди: бирини иккинчисидан устун қилмади.


Манба: “Ҳидоят” журнали 5-сон