1442 йил 01 Сафар | 2020 йил 18 сентябрь, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:06
Sunrise
06:21
Dhuhr
12:31
Asr
16:53
Maghrib
18:40
Isha
19:55


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 5-қисм)

11-09-2020, 10:48 13 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ


ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 5-қисм)

 

Мусулмонларнинг ўртача кийинишлари Ислом васиятларига мувофиқдир.  

Либос билан кўркам бўлиш ёки фахрланиш Ислом дини учун ўгай- ёт бўлган нарсадир. Баъзилар кийган либосларининг нархи бир дирҳамга ҳам тўғри келмайди-ку, лекин кибрлари эса оламни тутади.

Расулуллоҳ шундай деганлар: «Қанчадан-қанча увада кийимда юрадиган содда одамлар бор. Улар  Аллоҳ номи билан қасам ичсалар гапларининг устидан чиқадилар(Табароний ривояти).

Ҳозирги вақтда қанчадан- қанча ёш йигитлар соатлаб вақтларини пардоз-андоз қилиш ва одамларни жалб қиладиган либосларни танлаш билан ўтказиб юбормоқдалар. 

Агар уларга: «Шунинг ўрнига илм олинглар. Динни яхши ўрганинглар*, дейилса, улар бунга кўнмайдилар.

Ислом буни қаттиқ танқид қилади;

«Кимки бу дунёда шуҳрат либосини кийса, қиёмат куни   Аллоҳ унга хорлик либосини кийдириб, унга ўт ёқдириб қўяди (Ибни Можа ривояти).

Ҳақ гап шуки, одоб-ахлоқда ночор бўлиб, эл юрт ичида обрўсиз бўлган кимсалар, қимматбаҳо либосларни кийиб ўз обрўларини оширмоқ учун  ҳаракат қилиб қоладилар.

 Улар: «Ҳар қандай қиммат баҳо либослар инсоннинг камчилик ва нуқсонларини беркитади», деб уйлайдилар. Аслида ундай эмас.

  

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили