1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЁЛ ЎЗИНИНГ ПУЛИДАН ЭҲСОН ҚИЛСА ЖОИЗМИ?

14-09-2020, 10:49 402 Ўқиш режими + -

Савол:

Ассалому алайкум. Аёл ўзининг топаётган даромадидан (эри берган пулдан эмас) эрининг рухсатисиз хайр-эҳсон қилиши мумкинми?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ. Аёлнинг ўзи ишлаб ёки бошқа йўл билан (масалан, мерос, ҳадя орқали) топган мулки ўзининг шахсий мулки ҳисобланади.
Бинобарин, уни бировнинг рухсатисиз тасарруф қилиши мумкин. Оналаримиз розияллоҳу анҳунна ҳам ўзлари хайр-эҳсон қилишган.
Агар у тасарруфларини эрнинг маслаҳати билан амалга оширса, эр-хотинлик ришталари янада мустаҳкамланиши ва хайр-эҳсон янада ҳақлироққа берилиши мумкин.
Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Манба: Азон.уз