1442 йил 07 Сафар | 2020 йил 24 сентябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:26
Dhuhr
12:29
Asr
16:45
Maghrib
18:30
Isha
19:44


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИНТИҚИБ КУТИЛГАН ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

15-09-2020, 15:17 29 Ўқиш режими + -



ИНТИҚИБ КУТИЛГАН ЛОЙИҲА: 
ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ


Мўмин-мусулмонлар истаклари асосида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг шогирди, Имом Бухорий номли Тошкент Ислом инcтитутининг катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури янги шакл ва инновацион усуллар ёрдамида тақдим этилмоқда. 

🌙 Ислом – илм-маърифат дини. Инсон ўзи билмаган нарсасини уламолардан сўраб ўрганиши зарур. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🕒 2020 йил 18 сентябрь, жума куни соат 19:00 дан бошлаб, онлайн диний савол-жавоб дастурининг илк сонини кузатинг. 

❓Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

🔸Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV (https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ) 

Интернет телеканали : ITV.UZ (https://itv.uz/#!/muslim)

Facebook:  MuslimUz 

 (https://www.facebook.com/muslimuzportal)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати