1442 йил 04 Рабиъул аввал | 2020 йил 20 октябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:38
Sunrise
06:51
Dhuhr
12:22
Asr
16:10
Maghrib
17:51
Isha
19:05


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

НЕГА СЕВИШГАН?

18-09-2020, 19:04 292 Ўқиш режими + -



Саҳобалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни нега севишган? Уларнинг муҳаббати беҳудадан-беҳудага боғланганми ёки улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламда муҳаббатни тақозо қиладиган бирор-бир нарсани кўришганми?
Саҳобалар розиёллоҳу анҳум Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламда муҳаббатни тақозо қиладиган ҳолатларнинг гувоҳи бўлишган. Бир нечта мисол келтирамиз. Барини келтиришнинг мутлақо иложи йўқ:
1. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига амакилари Аббос розиёллоҳу анҳу келиб ўзини бирор-бир мансабга қўйишни сўрайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам амакиларига юмшоқлик билан:
“Эй амаки! Аллоҳга қасамки, биз бу ишларга ўзи сўраган ёки ҳарис бўлган кишиларни қўймаймиз!”, деган эдилар.
Бизнинг ҳам бошлиқларимиз “ёғли” ишларга таниш-билишчилик қилмасдан ҳақиқий мутахассисларни қўйишса, ўз яқинлари ишга олишни сўраб келганида уларда кўра моҳирроқ, амалга ҳарис бўлмаган бегоналарни қўйишса халқ уларни ҳам севган бўлар эди.
2. Ғолиб байроқлари уфқларни тўлдирган Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам минбарга чиқдилар. Йиғлаб туриб дедилар:
“Кимнинг орқасига дарра урган бўлсам мана менинг орқам, қасосини олсин! Кимнинг молини олган бўлсам мана молим, ундан олсин!”.
Бизнинг ҳам бошлиқларимиз қасос олишимиз учун орқасини тутиб турса, халқнинг ҳақини егани учун пулларини тутиб турса уларни ҳам яхши кўради халқ!
3. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтларига алоҳида қоида қилиб берган эдилар:
“Кишилар оч қолишса уларнинг биринчиси бўласиз. Кишилар тўйишса уларнинг охиргиси бўласиз!”. Яъни, кишилар оч қолишганда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари тўқ бўлиб ўтиришмаган. Улар оч қолганларнинг аввалида бўлишган. Тўйишганда эса охирда бўлишган.
Бизнинг бошлиқларимиз ҳам шундай қилишса халқ уларни яхши кўради.
4. Кечанинг охирги учинчи қисмида доимо уйғоқ эдилар. Таҳорат қилар, намоз ўқир, йиғлаб Роббиларига дуо қилар эдилар.
Бизнинг катталаримиз ҳам шундай қилишса халқ уларни яхши кўради.
5. Ҳузурларида мол-дунё тепа бўлиб кетар эди. Ундан энг оддий ва энг фақир мусулмон олгани қадар олар эдилар. Вафот этганларида совутлари бировда гаровда турган эди.
Бизнинг бошлиқларимиз ҳам шундай қилишса халқ уларни албатта севади!
Ва ҳоказо….
У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам инсонлар муаллими, башириятга тўғри йўл кўрсатувчи маёқ эдилар!


Абдулқодир Полвонов
Манба: Имламинститут.уз