“ҚАЙРАҒОЧ” МАСЖИДИ
2779
22-09-2020, 16:22
487
Ўқиш режими
+
-
“ҚАЙРАҒОЧ” МАСЖИДИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
“Қайрағоч” масжиди Яккабоғ тумани Қайрағоч қишлоғидадир. Қайрағоч қишлоғи туман марказидан 25 км шарқ томонда жойлашган.
Қайрағоч масжиди қишлоқнинг ўртасидадир. Масжид жойлашган Қайрағоч қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “Қайрағоч- Яккабоғ туманидаги шаҳарча (2009.) Қайрағоч –шохлари зич бўлиб ўсадиган, соя берадиган манзарабоп дарахт. Қайрағоч сўзининг қадимий шакли-қора оғоч. Оғоч сўзи қадимда ҳозиргидек ёғочни эмас, кўкариб турган дарахтни билдирган. Қора –катта, улкан, баҳайбат. Қора оғоч-катта, узун бўйли, кўп ва қалин шохли дарахт. Сояси кўп жойни эгаллаганлиги, шохлари кўп ва тиғиз бўлганлиги, мўътадил иқлим ҳосил қилганлиги, манзарабоп дарахт бўлганлиги, сувсизликка чидамлиги туфайли ҳовли ичига, атрофига қайрағоч экишган. Қайрағоч-ўтмишда шу дарахт ўстирилган жойдаги аҳоли пункти (шаҳарча)[1][2]" дейилади. Қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжид “Қайрағоч” деб аталган.
Қайрағоч масжиди 1994 йилда халқ ҳашари ёрдамида қурилди. “Қайрағоч” масжидининг тарҳи 17Х5 метрни ташкил қилади. Масжид томи текис ёпилган бўлиб, унинг 2та кириш эшиги бор.
2020 йилда масжид қайта таъмирланди.
2019 йилда масжид таҳоратхонаси янгидан қурилди. Унда таҳорат қилиш учун барча шароитлар мавжуд.
1999 йилда “Қайрағоч” масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Руҳиддин домла Акбаров.
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими
[2] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 352-бет.