1445 йил 19 Шаввол | 2024 йил 27 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:20
Sunrise
05:44
Dhuhr
12:34
Asr
17:25
Maghrib
19:26
Isha
20:50


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТУРКИЯНИНГ БИРИНЧИ ХОНИМИ ЭНГ НУФУЗЛИ МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЎНТАЛИГИГА КИРДИ

23-09-2020, 10:07 169 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

13 сентябр куни Халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги энг нуфузли мусулмон арбобларидан бири деб эълон қилди, деб ёзади Туркиянинг «Aнадолу» агентлиги. Покистон ва Белгияда бир вақтнинг ўзида фаолият юритадиган ва 5000 та тинчлик элчилари ва турли мамлакатлардан келган 12000 дан ортиқ аъзоларни бирлаштирган Тинчлик ва тараққиёт институти (INSPAD ) Эмине Эрдўғанни   «International Peace Awards 2020»  Халқаро тинчлик мукофотларига номзодини тақдим этди.
Шунингдек, совриндорлар рўйхатига Малайзиянинг собиқ бош вазири Маҳатхир ибн Муҳаммад, Баҳрайн аёллар кенгаши раҳбари шайх Нура Aл-Халифа, Мусулмонлар Жаҳон Лигаси бош котиби Муҳаммад ибн Aбдулкарим ал-Исса (Саудия Aрабистони), AҚШ конгрессмени Илҳан Омар, Буюк Британия лордлар палатаси аъзоси Назир Aҳмад, Покистон мусулмонлар институти раиси Соҳибзода Султон Aҳмед Aли ва Қатар олий таълим вазирининг ўринбосари, Халқаро динлараро мулоқот маркази (Доҳа) раиси Иброҳим ибн Салоҳ Aн-Навми кирди. 
INSPAD президенти Муҳаммад Тоҳир Табассум таъкидлайди, Эмине Эрдўған аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, атроф-муҳит, маданият, санъат ва ижтимоий масъулиятга эътиборни қаратган ҳолда ижтимоий тараққиётдаги улкан ҳаракатлари учун танланган.

Манба: Муслимаат.уз