1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎЙИНЧОҚ БОР ХОНАДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИН-МИ?

23-09-2020, 10:58 723 Ўқиш режими + -
Ўйинчоқ бор хонада намоз ўқиш мумкин-ми?

— Болалар ўйинчоғи бор уйда намоз ўқиса бўлади-ми?
— Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Бу ҳолатларда намознинг макруҳ бўлиши суратга чўқинадиганларнинг ибодатига ўхшаб қолишидандир. Шунинг учун ҳам сурат хорланадиган жойда, намозхоннинг оёғи остида ва ўтирадиган жойида бўлса, макруҳ эмас. Намозхоннинг орқасидаги суратнинг ҳам зарари йўқ.
Жумлада жонсиз нарсаларнинг сурати бўлса, зарар қилмаслиги англашилади (“Кифоя” китобидан). Жонли нарсанинг ўйинчоғи бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Шунинг учун ўйинчоқларни бирор жойга беркитиб ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Манба: Муслим.уз