1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА ИШЛАШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24-09-2020, 09:46 1 249 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда мамлакат фуқароларининг чет элда бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадини ошириш мақсадида хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан музокаралар олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Музокаралар натижасида турли хорижий давлатларнинг, шу жумладан Саудия Арабистони бандлик агентликлари ва салоҳиятли иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдирмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Alhejazgroup рекрутинг компанияси вакиллари иштирок этган учрашувда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистондаги меҳнат бозорини ўрганиш орқали фуқароларни Саудия Арабистони орқали араб мамлакатларидаги ҳайдовчилик ва шу каби маиший соҳаларга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Видеоалоқа шаклида ўтказилган учрашувда араб мамлакатлари ҳудудида Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишнинг талаблари, ҳуқуқий ҳимоя ва меҳнат шароитлари ҳақида фикр алмашилди, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Манба: Азон.уз