1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАДБИРЛИ РАФИҚАМ

24-09-2020, 20:52 721 Ўқиш режими + -

ТАДБИРЛИ РАФИҚАМ

Воқеий ҳикоя

Энди намозга кирган вақтим эди. Ислом қалбимда очилгач, хижобли қизга уйланиш истаги пайдо бўлди. Бир қизга совчи қўйдим. Вакиллар гувохлигида кўришдик. У:
 "Неча пора биласиз?" - деб сўраб қолди. Жуда уялдим. Унинг саволларига қизариб, ерга қараб жавоб берардим:
  "Оз-моз биламан"
 "Нечта сура биласиз?"
‍ "6-7тача"
 “Мен хам 10-12тача биламан. "Оят ал Курсий"ни биласизми?”
 "Ха"
 “Хижолат бўлманг. Мен хам Қуръонни билмайман. "Мулк"ни биласизми?”
 "Йўқ"
 "Мен яқинда ўргана бошладим. 7-8та оятини биламан…"
 Хуллас учрашувдан сўнг уйга келдик. Менимча қизга ёқмадим шекилли. Мендай иймонсизга қайси тақволи қиз тегарди, деб ўйлаб турганимда қиз томонидан розилик жавоби келди. Исломий тўй бўлди…
Кунларнинг бирида аёлим:
 "Келинг, биргалашиб суралар ёдлайлик. Бахонада хеч бўлмаса бир пора ўрганардик" - деди.
Орзуйимдаги қиз бўлгани боис, мен уни севардим. Йўқ дея олмадим. Кунига 7-8 оятдан бирга ёд ола бошладик.
"Менга Нисо сураси ёқади уни хам ёд олайлик" - деди. Биргалашиб бу гўзал сурани ҳам ёдладик.
 "Ясин Қуръоннинг қалби. Уни хам ёдлайлик илтимос" - деди.
"Мулк қабр азобидан сақлайди…"
 Шу тахлит илтимос қилар, мен эса уни севганим боис кўнардим. Орадан 3 йил ўтиб қори хам бўлиб қолибман. Аёлим хам ёд олибди. Эркатой аёлим энди "Сахихул Бухорий"ни хам ёд олишни ўтинди. Мамнуният билан рози бўлдим. Хар куни 1-2тадан хадис ёд ола бошладик.
            Кунларнинг бирида шубха аралаш қайнотамникига бордим. У кишига:
"Қизингизни Исломда илми қандай эди?"
“Қизим Қуръонни ёд билади. "Сухихул Бухорий"ни хам ёдлаган. Мана қаранг, сертификат ва ютуқлари хам бор. Ўзи уйда ўрганган, хеч қаерни битирмаган…”
Уйга келиб аёлимдан нега шунча пайт мендан яширганини сўрадим. У эса:
    "Учрашган кунимиз илмингиз камлигини билгач, ўзингизни паст ҳис қилишингизни истамадим. Мен сизга турмушга чиқишдан алсо қўрқмадим. Сизда Аллохга нисбатан қўрқув бор эди. Аллох мен орқали сизга Каломини ўргатди, мен бундан бахтиёрман. Мана бир паста кучли илм сохиби бўлдингиз. Энди оиламизда ўзингиз фатво чиқараябсиз. Мен эса аёлингизман. Сизни кучли тақвога йўналтириш - менинг вазифам…"
 

Nasafziyo.oz  жамоаси

Интернет саҳифаларидан олинди