Ота-оналарни ўқитувчиларга берадиган совғалари
282
11-01-2020, 16:18
467
Ўқиш режими
+
-
Ота-оналарни ўқитувчиларга берадиган совғалари
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мактабдаги ўқитувчиларга синфлари битиргандан кейин масалан бошланғич синфни тугатгандан кейин синфдаги ота-оналар ўзлари келишиб пул йиғиб ўртада бирор нарсани совға қилиш мумкинми? Шундай иш қилинса пора берган бўлиб қолмайдими? Ўша совғани олиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Совға кўнгилдан чиқариб берадиган нарса. Мактабда ўқитувчига йил охирида ҳадя олиш учун йиғилган пул ҳаммани розилиги билан бўлган бўлса, жоиз. Аммо йиғилган пулда баъзи бир ота-оналарнинг норозилиги бўлса, уни олиш ҳалол бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عن أنس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفسه. رواه الدارقطني
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади. Акс ҳола ҳалол бўлмайди” дедилар. Дорақутний ривояти. Валлоҳу аълам!
Манба:islom.uz