1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СИЙРАТ ДАРСЛАРИ (45-ДАРС)

25-09-2020, 11:14 369 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаё иймоннинг шўъбасидир 

231. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон етмиш нечта – бошқа ривоятда: олтмиш нечта – шўъбадан иборатдир. Ҳаё иймоннинг шўъбасидир», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда: «Унинг энг афзали – «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейиш ва энг кичиги – йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш» зиёда қилинган.
Муслим ривоят қилган.
232. Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммадни – Расул деб рози бўлса, иймон таъмини тотган бўлади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
233. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Абу Саъид, ким Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммадни – Расул деб рози бўлса, унга жаннат вожиб бўлади».
Муслим ривоят қилган.
234. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен маҳкам тутадиган (бир) ишни айтинг», дедим. «Роббим Аллоҳдир», дегин ва сўнг мустақим тур», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг хавф қилган нарсангиз нима?» дедим. Шунда у зот ўз тилларини ушладилар ва: «Мана бу!» дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» 
китобидан

Манба: Ислом.уз